Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.65K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Давлатобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш борасида «Сайхунобод тажрибаси» ҳамда ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли худудга айлантириш бўйича «Уйчи тумани тажрибаси» оммалашмоқда.

Давлатобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасида «Сайхунобод тажрибаси» ҳамда туманни ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли худудга айлантириш бўйича «Уйчи тумани тажрибаси»ни йўлга қўйиш бўйича Фармойиш қабул қилинди.

Ушбу Фармойиш ижроси бўйича муҳокамада Президент Админстрацияси вакили Д.Саттаров иштирок этиб, тумандаги сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва бириктирилган вакилларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Фармойишга мувофиқ, «Сайхунобод тажрибаси» ҳамда «Уйчи тумани тажрибаси» асосида намунали иш ташкил этган “маҳалла 6 кишилик ишчи гурухи” га 5 та номинациялар бўйича мукофотлар бериш режалаштирилди.

Жумладан, тумандаги ҳар бир маҳалладан 50 тадан кам даромадли, бироқ томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хонадонларни танлаб олиб, оилавий даромадларини ўрганиб, 2-3 турдаги даромад келтирувчи кичик тадбиркорлик йўналишларини ташкил этиш, кредит ёки ўз маблағи ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш белгиланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
#Халқаро_форум

Хитойлик ишбилармон доира вакилларининг Наманган вилояти имкониятларига катта қизиқишлари натижаси ўлароқ “Наманган – Хитой” форматидаги “Инвестиция ва бизнес форуми” юксак савияда, кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.

Форумнинг иккинчи куни Наманган шаҳридаги “Маърифат маркази”да давом этяпти.

Анжуман Ўзбекистон  Республикаси ҳамда Хитой  Халқ Республикасининг Давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни самимий қутлаб, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида маъруза қилди. 

“Наманган – Хитой” инвестиция форуми доирасида хитойлик ҳамда наманганлик тадбиркорлар, давлат идоралари ўртасида В2В  ва G2В учрашув ва музокаралар, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш тадбирлари форумнинг асосий нуқтасидир. 

Форум тафсилотлари билан батафсил танишиш учун бизни кузатиб боринг!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Халқаро форумнинг кульминацион воқеаси-
“Наманган – Хитой” форматидаги “Инвестиция ва бизнес форуми” якунида келишув ва меморандумларни имзолаш жараёни бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, 30 га яқин инвестицион лойиҳалар бўйича шартномалар имзоланди.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 967,5 млн.  АҚШ долларига тенг.

Жараён кўтаринки кайфиятда,  ҳаяжонли тарзда ўтди.

Форум ниҳояси бўйича хитойлик тадбиркорлардан қўшимча таклифлар ҳам тушмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh