Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.58K subscribers
101K photos
7.5K videos
66 files
15K links
Download Telegram
БУГУН ЭРТА ТОНГДАН...

Давлатобод туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида маданий-маърифий спорт тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

"МАҲАЛЛА" уюшмаси ва "НУРОНИЙ" жамғармаси Давлатобод туман бўлинмаси ишчи ходимлари, МФЙ йиғини раислари, маҳалла Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари, фаол аёллар ҳамкорлдикда туманнинг "ОРЗУ" маҳалласида Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, нуронийлар, аёллар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мазкур саломатлик куни тонгги  гимнастика билан бошланди. "Саломатлик учун 5000 қадам" маршидан сўнг ҳамма қатнашчилар оммавий волейбол мусобақасини қизғин ўтказдилар...

Инсон соғлом ҳаёт кечириши учун, албатта, спорт билан шуғулланиши керак,дейди туманнинг НУРОБОД МФЙни фахрий нурониси, маҳалла Кексалар маслаҳат гуруҳининг раҳбари, 85 ёшли Жўрахон ака Нишонов – Айниқса, эрталабки бадантарбия машқлари ҳар бир инсоннинг кундалик эҳтиёжига айланиши лозим.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatobod tumani mahallalaridagi yoshlar yetakchilari tomonidan 2024-yil 1 chorak davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan BRIFING o'tkazildi.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Давлатобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 58-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умуий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бугунги кунда кўплаб ютуқлари билан мактаб жамоаси ва ота-оналарни қувонтирмоқдалар.

Ана шундай ютуқлардан яна бири мактабимизнинг битирувчи 11-г синф ўқувчиси Нажмиддинов Отабек Оқилжон ўғли биология фани бўйича умумий кўрсаткичи 100% бўлган А даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

Маълумот учун Нажмиддинов Отабек Оқилжон ўғли биология фани бўйича яқинда ўтказилган фан олимпиадасининг Республика босқичида иштирок этиб вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган эди.

Мактаб жамоаси Отабекнинг ютуқлари билан муборакбод этиб, унинг устозлари ва ота-оналарига миннатдорчилик билдиради.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф билан мамлакатимизга келди.
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев прибыл с визитом в нашу страну.
В международном аэропорту Ургенча высокого гостя встретил глава нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Рамазон_йўқловлари

Эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олинган жамиятнинг тинчлиги бардавом бўлади.


Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги 28 та маҳаллада ногиронлиги бўлган, бемор, ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 дан ортиқ оилалар ҳолидан хабар олинди.

Туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари аниқ манзилли рўйҳат асосида хонадонларда бўлиб, муборак ой туҳфасини топширдилар.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh