Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.06K subscribers
94.4K photos
6.84K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.

Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.

Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди.

Мавжуд 194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.

Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади. Улар эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2024-yil 1-apreldan O‘zbekistonda nimalar o'zgaradi?

Tadbirkorlarga subsidiyalar yangi tartib bo‘yicha ajratiladi
Endilikda suyunchi puli barchaga birdek berilmaydi
Ayrim yolg‘iz keksalarga poyezd va avtobus chiptalari bepul bo‘ladi
Hududlarning havo reytingi joriy etiladi

Qonunchilikdagi shu va boshqa o‘zgarishlar haqida batafsil 👉videoda
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.

Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.

Бунда, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X
Диққат! Эълон!

Шу йилнинг 3 апрель куни соат 15:00да Давлатобод тумани ҳокимлиги биноси мажлислар залида Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам реализации проекта "Яшил макон" и совершенствованию управления отходами.

#Mirziyoyev #videoselektor #Yashilmakon #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИБ огоҳлантиради: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар SMS шаклида боради

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқароларнинг қарзи борлиги ва уни Telegram тармоғи орқали осонгина тўлаш мумкинлиги ҳақидаги фейк хабарлар кўплаб фойдаланувчиларга юборилмоқда.

Огоҳ бўлинг ! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди,хабарлар фақатгина, SMS хабар орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан юборилади.

Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Бюронинг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг «1107» қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.
#flowerFestNamangan2024

Гуллар оламига шайдо бўлган барча-барчани шу йил май-июнь ойларида яна Наманганга таклиф этамиз!

63-халқаро “Гуллар фестивали” 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу саналарда халқаро анжуманнинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш, фаол ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Қолаверса, қирқ кун давомида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалардан завқланиб, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловларда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.

Келинг, кутамиз!

Наманган вилояти ҳокимлиги.