Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.03K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
#online

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов  Давлатобод туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон боғи"  қурилиши билан танишди.

Боғ лойиҳаси  атрофлича таҳлил қилинди.  Ўзига хос ландшафт дизайни яратиш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоиз, бу ерда "Янги Ўзбекистон боғи"га ҳамоҳанг
"Ёзги амфитеатр" қад ростлаяпти.  Вилоят раҳбари ҳар икки қурилиш жараёнини кўздан кечириб,  масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24

Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи юзасидан кенг жамоатчилик муносабати


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Маҳалла еттилиги билан учрашув бўлди

Бугун туман ҳокими бошчилигида Гулобод маҳалласидаги Маданият марказида "еттилик" билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттиликлари ва фаоллар иштирок этишди.

Учрашувда ҳар бир маҳаллага коммунал соҳа вакиллари бириктирилиб, ўз йўналиши бўйича кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиши юзасидан кўрсатма берилди.

Яшил макон акцияси бўйича берилган режалар бажарилиши муҳокама қилиниб, белгиланган муддатларда бажарилиши такидланди.

Шунингдек очиқ буджет мавсумида ҳар бир ҳудуд фаол иштирок этиши бу бўйича аҳолига тўғри тарғибот олиб бориш юзасидан тушинтириш берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh
Кўп қаватли уйлар ертўласидан самарали фойдаланиш бўйича иш ташкил этилмоқда

Бугун туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Тадбиркор" МФЙ ҳудудидаги, кўп қаватли уйларда ўрганиш олиб борилди.

Аҳоли талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда туман ҳокими томонидан уй ертўласидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш таклифи мақулланиб, тадбиркорлик учун ажратиб берилмоқда.

–Ертўладан тадбиркорлик мақсадида фойдаланишнинг ўз тартиб-қоидаси бор, албатта. Аввало, аҳоли хавфсизлиги учун бир қатор талаблар мавжуд. “Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилганидек, мажбурий нормалар ёнғинга қарши, санитария, шаҳарсозлик нормаларини, кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.

Ертўлалар лойиҳалар асосида тадбиркорлик учун (гўзаллик салони, ўқув ҳамда АйТи марказ, тикувчилик цеҳи, офис, ярим тайёр махсулотлар савдо шаҳобчаси) бир қатор йўналишларда фаолият учун уч томонлама ижара шартнома асосида берилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh