Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.67K subscribers
96.4K photos
7.04K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

В Сайхунабадском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам повышения доходов населения за счет полного использования возможностей приусадебных земель и домашних хозяйств.

#Mirziyoyev #videoselektor #tomorqa #daromad

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликлари билан танишди. Шу билан давлатимиз раҳбари ташрифни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Иттифок Сайхунабадского района, где ознакомился с приусадебными и домашними хозяйствами населения. На этом глава государства завершил поездку и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_йўқловлари

Рамазон ойи муносабати билан Наманган вилоятида ногиронлиги бўлган фуқароларга электрон аравачалар топширилмоқда.

Жумладан, Рамазон ойининг бошланиши билан агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатобод туманларида истиқомат қилувчи, ногиронлиги бўлган 5 нафар фуқарога электр юритмали кресло-аравачалар ҳадя шартномаси асосида етказиб берилди.

Замонавий кресло-аравачаларни олган юртдошларимиз ногиронлиги бўлган фуқароларга Президентимиз томонидан алоҳида эътибор берилаётгани ва яратилаётган имкониятлар учун шукроналик ила дуога қўл очдилар.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан тақдим этилган видеоролик шу ҳақда.
🔰 Наманганни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз!

▫️Наманганда ўтган йили бандлик дастури доирасида 564,6 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилиб, амалда 587,8 минг ишсизлар банд қилинди. Натижада, вилоятда ишсизлик даражасини йил бошидаги 8,9 фоиздан 8,1 фоизга ҳамда камбағалликни 12,9 фоиздан 10,5 фоизга камайтиришга эришилди.

Бу йилги мақсад ва режалар эса янада улкан. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов шаҳар ва туманлар кесимида айни йўналишда ишлаб чиқилган дастурлар, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

👉 Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сайхунободдаги Иттифоқ маҳалласида намунавий томорқа хўжалиги билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
☀️🌤 Наманганда 15 март куни ҳаво ҳарорати 13 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 15 март, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик — бебаҳо неъмат!

Уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиз!

Ушбу видеороликни кўринг, хулоса қилинг. ОГОҲ БЎЛИНГ!


Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
📌 Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари:

▪️101 – ўт ўчириш хизмати
▪️102 – милиция
▪️103 – тез тиббий ёрдам хизмати
▪️104 – газ хизмати
▪️1050 – қутқарув хизмати
▪️1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.
▪️1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.
▪️1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
▪️1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
▪️1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
▪️1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.
▪️1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh