Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Делегация вакиллари “Fazman tekstil” корхонасида бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Сенат Девони ходимлари ва халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари вакилларидан иборат делегация Давлатобод туманида жойлашган “Fazman tekstil" корхонасида бўлди.

Тикувчиликка ихтисослашган мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 40 млн долларни ташкил этади ҳамда тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 3 000 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келинган бўлиб, бу ерда йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилади ва йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни ташкил этади.

Корхонада ҳозирда “Машҳур” бренд остида костюм-шим, шунингдек, эркаклар, аёллар ва болалар учун турли бичимдаги кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.

Делегация аъзолари корхона фаолияти билан танишар экан, ишчи ходимлар билан мулоқот ўтказиб, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг барчаси халқ розилиги ва фаровон турмуш учунлигини таъкидлашди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюциясини бир овоздан маъқуллади.

Ҳужжатнинг бош мақсади Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги ҳақида билдирилган фикрларига асосланади.

Генеральной Ассамблеей ООН единогласно одобрена инициированная Республикой Узбекистан резолюция “2027 год - Международный год устойчивого и жизнестойкого туризма”.

Главная цель резолюции полностью основывается на выдвинутом Президентом Шавкатом Мирзиёевым на Самаркандской сессии Генассамблеи Всемирной туристской организации в октябре 2023 года тезисе об устойчивости и гибкости сферы туризма к новым проблемам и вызовам современности.

#Mirziyoyev #rezolyutsiya #BMT #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Оталиққа олинган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларига ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир.

Бугун, Давлатобод тумани "Гулобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган Маданият марказида туман прокуратураси ва туман ФВВ томонидан оталиққа олинган 2-секторга қарашли "Қизил" тоифадаги 250 нафар ёшлар билан учрашиб қизиқишлари, келажакдаги мақсадлари юзасидан очиқ мулоқот қилинди.

Ёшлар мурожаатларидан келиб чиқиб уларга муаммолари билан ишлаб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича комплекс ёрдам кўрсатиш юзасидан масъуллар бириктирилди.

Шунингдек тадбир давомида ёшларга ҳуш кайфият улашиш мақсадида, куй ва рақслар намойиш этилди.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
VILOYATDAGI O‘QUV MARKAZLARI RAHBARLARI ISHTIROKIDA UCHRASHUV-MULOQOT TASHKIL ETILDI

Prezidentimiz tomonidan joriy yilning 23- fevral kuni yoshlar bandligini ta’minlash chora-tadbirlari bo‘yicha o‘tkazilgan yig‘ilishda yoshlar muammolarini hal qilish va salohiyatini yuzaga chiqarish, ularni talab yuqori bo‘lgan kasb-hunarga o‘qitish orqali bandligini ta’minlash bo‘yicha ko‘plab vazifalar belgilanib, maktablardagi bo‘sh sinf xonalari chet tili repetitorlari va o‘quv markazlari uchun bepul ijaraga berilishi qayd etilgan. Qishloq joylardagi o‘quvchilarning o‘zlashtirishi yuqori bo‘lgan xususiy o‘quv markazining ijara xarajatlari 6 oygacha kompensatsiya qilinishi, shuningdek, xususiy kurslarda o‘qib, “C-1” sertifikatini olgan yoshlarga o‘qish xarajatlari, nemis, fransuz, koreys, yapon va xitoy tillari bo‘yicha esa “B-2” darajasi sertifikatini olish xarajatlari qoplab berilishi, bu yil nafaqat sertifikat olishdagi imtihon xarajati, balki olti oylik o‘qish puli ham to‘lab berilishi tushintirib o‘tilgan edi.

Bugun ana shu topshiriqlar ijrosini bajarish maqsadida Davlatobod tumanidagi 58-maktabda uchrashuv –muloqot tashkil etildi. Unda viloyat maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari Muzaffar Isayev, viloyatdagi o‘quv markazlari rahbarlari hamda shahar va tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi boshliqlari ishtirok etdi. Uchrashuvda viloyatdagi eng yuqori ko‘rsatkichlarga ega o‘quv markazlariga har bir shahar va tumandan 5 tadan maktabni biriktirish, ta’lim muassasalaridagi bo‘sh turgan sinf xonalarida barcha sharoitlarni yaratib berish, shu o‘rinda o‘quvchilar xorijiy tillarni mukammal o‘zlashtirishi masalalari ko‘rib chiqildi.

Bajarilishi lozim bo‘lgan vazifalar tahlil qilinib, ikki kun ichida o‘quv markazlari va maktablar o‘rtasida shartnoma imzolanishiga kelishib olindi.

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati