Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.4K subscribers
94K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
"ҚЎРҚМA" тақдимоти Давлатободда!

"Китобхон ёшлар ҳафталиги" доирасида Давлатобод туманида жойлашган "Ёшлар зиё маскани"да ёш китобсеварлар учун ёшларнинг аччиқ қисматига бағишланган ёш ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда шоир ва ёзувчилар, журналист ва блогерлар, китоб ихлосмандлари, энг муҳими, ёш китобхонлар иштирок этдилар.

Тақдимот жуда очиқ ва самимий тарзда ўтди ва ёзувчи томонидан барчани қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Aсар муаллифи айнан бу китобини ёшларга, талабаларга бағишлаб ёзганини, бир аср аввал илм йўлида дадил қадам ташлаган ёшлар бугунги кун йигит-қизлари учун ибрат бўлишини умид қилиб асарга қўл урганини алоҳида таъкидлади.

Яхшиси, сизларга ҳам ушбу китобни ўқишни тавсия қиламиз, ундан сўнг насиб қилса китоб ҳақида яна фикрлашамиз.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев “PRIMA MEBEL” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Маълумот учун: "PRIMA MEBEL" МЧЖ 2020 йил август ойида ишга тушган. Лойиҳа қиймати 3,125 млрд.сўмни ташкил этиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 937.5 млн.сўм бўлиб мебел маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхонада 15 нафар ишчи ҳодим фаолият олиб бормоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Давлатобод туман ҳокими мутасаддилар иштирокида “Елхон” МФЙ ҳудудида жойлашган 56 сонли МТТ да бўлиб таъмирлаш режаси билан танишди.

“Обод маҳалла” дастурига тушган “Елхон” МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мактабгача таълим ташкилоти эндиликда капитал таъмирланади. Шунингдек МТТ ҳудудини кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, келгусидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам келишиб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter