Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Муддатида қайтарилмаган кредитларни ундириш бўйича ишчи гуруҳ фаолият бошлади
 

Ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга оилавий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини даромадини ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилган. Ўзаро тузилган шартномага кўра, ажратилган кредит фоизи, миқдори ва тўлов муддатига амал қилиш лозим. Акс ҳолда кредит маблағни қайтаришдаги масъулиятсизлик қўшимча харажат, ташвиш ва муаммолар олиб келади. Кейинги пайтларда айрим фуқароларнинг бу мажбуриятга амал қилмаслик оқибатида кредит қарздорликларни ундириш юзасидан мажбурий ҳаракатлар олиб борилишини тақозо этмоқда. 

Ана шу мақсадда Давлатобод туманида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида Ишчи гуруҳ фаолият бошлади. 
 
Туман ҳокимлигида секторлар раҳбарлари, Мажбурий ижро бюроси, “Микрокредитбанк” вилоят бошқармалари маъсуллари, Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида биринчи навбатда кредит маблағни олган, бироқ вақтида тўламагани учун суд қарори асосида мажбурий тартибда ундириш белгиланган юридик ва жисмоний шахслар билан хушмуомалалик асосида мулоқот қилиниши, муаммолари ўрганилиши, тегишли тартибда ҳуқуқий тушунчалар берган ҳолда ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида қайтарилмаган кредитларни ундириш юзасидан 10 та Ишчи гуруҳ ташкил этилган. Уларда давлат ижрочилари, тижорат банк вакиллари, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчиларидан иборат 300 нафардан ортиқ мутахассислар фаолият олиб бормоқда.

Давлатобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖИНОЯТВАЖАЗО

Наманганлик аёл ўз фарзандини сотаётганда қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати берган хабарга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. аёл ўзининг 2014 йилда туғилган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
‼️Diqqat harakat cheklanadi

⚡️Hurmatli fuqarolar va harakat ishtirokchilari, joriy yilning 15-fevral kuni Namangan shahrida joylashgan “Markaziy” stadionda O'zbekistonning "Navbahor" va Saudiya Arabistonining "Al-Ittihod" futbol klublari o'rtasida bo'lib o'tadigan Osiyo chempionlar ligasi nimchorak finalining birinchi o'yini munosabati bilan shahar hokimining tegishli farmoyishiga asosan Namangan shahar
🔹Islom Karimov ko'chasi Tennis kort chorrahasidan Markaziy stadiongacha
🔹sobiq Yuridik kolleji chorrahasidan Markaziy stadiongacha,
🔹4R-112 avtomobil yo'lining 75-kmda joylashgan Kombinat chorrahasidan Islom Karimov ko'chasigacha avtomashinalar uchun shu kuni soat 16:00dan 23:00ga qadar harakat cheklanishini ma'lum qilamiz!

Barcha haydovchilardan harakat cheklangan vaqtda tartibga soluvchilarning ishorasiga qat'iy amal qilishlarini so'raymiz!

Namangan viloyati IIB YHXB Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши — унинг мажбурияти

Бу ҳақдаги норма “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф дастурининг биринчи манзили “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область. Первым пунктом в программе поездки стало предприятие текстильного кластера "Асака текстиль".

#Mirziyoyev #safar #Andijon #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X