#Тақдимот
Наманганда замонавий мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.
Бугун эрта тонгда Давлатобод туманида янги қуриб, битказилган 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
Тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига кўрсатилаётган эътибор, боғча ёшидаги болажонларни шундай муассасаларга тўлиқ қамраб олиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу янги бино ўрнида бир вақтлар мослаштирилган хоналарда болалар боғчаси фаолият кўрсатган ва шароит ҳаминқадар бўлган. Бугун эса тамомила янгича қиёфа касб этган замонавий бино соҳа ходимларинию ҳудуд аҳолисини беҳад қувонтирди.
Инвестиция дастури доирасида умумий лойиҳа қиймати 6 миллиард 137 миллион сўм бўлган 150 ўринли бино қурилиб, кичкинтойлар ихтиёрига топширилди.
Тантанали очилиш маросими байрамона руҳда ўтди.
Бугун Давлатобод туманида яна бир ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд томоша чархпалаги ўрнатилди
Чархпалак Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” боғида қад ростлади. Унинг баландлиги 92 метр, жами 54 та кабинага эга. Бир пайтнинг ўзида 216 кишига хизмат кўрсатиши мумкин. Айланиш даври эса 20 дақиқадан кўпроқ.
Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари якунланган, ободонлаштириш, чироқларни ўрнатиш қолди. Икки ҳафтадан сўнг синов жараёнлари бошланади.
Батафсил: https://daryo.uz/k/2024/02/09/namanganda-ozbekistondagi-eng-baland-tomosha-charxpalagi-ornatildi-video

Бугун Давлатобод туманидаги “Тадбиркор” маҳалласида 150 ўринли болалар шифохонаси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.
Вилоят раҳбари табрик сўзида нафақат тиббиёт соҳаси, балки "Юксалиш" массивида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорликлар муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган одамларни бугунидан рози қилишдек эзгу амаллар шарофати эканлигига алоҳида тўхталди.
Ўз навбатида тиббиёт соҳаси вакиллари бу ерда яратилган шароиту имкониятлар кўлами кенглигини эътироф этиб, миннатдорлик билдирдилар.
Қайд этиш жоиз, мазкур шифохонанинг умумий лойиҳа қиймати 33 миллиард сўмга яқин бўлиб, замонавий бинодаги шарт-шароитлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради.
Шифохона 52 та палата, 6 та реанимация койкаларидан иборат. Энг қувонарлиси, физиотерапевтик муолажалар ва зарарлантириш ишлари юқори даражада олиб борилади.
Ушбу тиббиёт муассасасида даволанувчилар учун уй-мактаб-боғча-шифохона муҳити яратилгани кичик ёшдаги беморларнинг тезроқ соғайишига хизмат қилиши таъкидланди.