Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.82K subscribers
95.5K photos
6.95K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ва туман тиббиёт идоралари “одамлар қачон касал бўлса, шунда даволаймиз” деган эскича ёндашув билан ишлаётгани танқид қилинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Спортни оммалаштириш юзасидан соҳа ва ҳудудлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/95317

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/95317
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#namangan #flower_fest_63

Бу йил Наманганда ўтадиган 63-Халқаро "Гуллар фестивали"га пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
#Об_ҳаво

🌤🌦 Наманганда 6 февраль куни ҳаво ҳарорати 12 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» 6 февраль, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Joriy yilning 6 fevral kuni soat 9:00dan 18:00gacha Davlatobod tumanidagi 110/10kVli "Transfarmatornoya" nimstansiyasidan chiquvchi T-1 RVS tаrmog'ida rejali mukammal ta’mirlash ishlarini olib bormoqda.

Buning natijasida, tumandagi Quyi Rovuston, Shishaki, Bog’, Obod MFYlar,  Afg’on hamda Irvadon bolalar shifoxonasi ko’chalarining bir qismida iste’molchilarga elektr energiyasini yetkazib berilishida vaqtinchalik uzilishlar bo‘ldi.

Yuqoridagilardan kelib chiqib, iste’molchilardan keltiriladigan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz!
Murojaat uchun +998692320555, 1154
Тумандаги банк вакилларига, муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Давлатобод туманидаги барча 28 та маҳаллаларда аҳолидан мавжуд кредит қарздорлигини ундириш юзасидан муҳокама қилиниб, масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.
#Хушхабар

Бугун Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази ишга тушди.

Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 мижозга хизмат қила олади.

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва имтиҳон олиш тизимида рақамлаштириш кучайтирилиб, инсон омили камайтирилгани йўллардаги қоидабузарликларга барҳам беришини таъкидлади.

Шундан сўнг, "Наманган вилояти имтиҳон маркази" ўз фаолиятини бошлади. Тадбир иштирокчилари яратилган қулайлик ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда бўлажак ҳайдовчиларни имтиҳондан ўтказиш учун зарур бўлган барча шароит: замонавий жиҳозланган ўқув хоналаридан тортиб, автоматлаштирилган автодромгача мавжуд.

Йиғилганлар кейинги вақтларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганлар имтиҳон топшириш учун қўшни вилоятларга боришига тўғри келаётгани, бундай марказнинг ўзимизда барпо этилгани айни муддао бўлганини эътироф этдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.