🔴 АНОНС!
Осиё Чемпионлар лигаси.🏆
⚽️Нимчорак финал. Дастлабки ўйин.
🇺🇿“Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод” 🇸🇦
🗓15 февраль.
🌍Наманган шаҳри.
🏟“Марказий” стадиони.
⏰ Соат 19:00.
#NAVvsALITDOCHL.
Осиё Чемпионлар лигаси.🏆
⚽️Нимчорак финал. Дастлабки ўйин.
🇺🇿“Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод” 🇸🇦
🗓15 февраль.
🌍Наманган шаҳри.
🏟“Марказий” стадиони.
⏰ Соат 19:00.
#NAVvsALITDOCHL.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Наманган тажрибаси"(семинар)
Diqqat!
Keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun sanatoriylarga yo‘llanma olish uchun navbatga turish qabuli vaqtincha to’xtatiladi.
🧠 Shuni ma’lum qilamizki, sanatoriylarga yo’llanma uchun navbatda turgan barcha fuqarolarni ma’lumotlar bazasi yangi “IHMA Sanatoriya” moduliga o’tkazilishi sababli 2 fevral kuni soat 18-00 dan 09 fevral soat 09-00 ga qadar vaqtincha to‘xtalishini ma’lum qilamiz.

📍Davlatobod tumani
YUKSALISH MAHALLASIDAGI ELEKTRDAN BO‘LGAN MUAMMOLAR BARTARAF ETILDI.
Hududiy elektr tarmoqlari aksiyadorlik jamiyati Namangan hududiy filiali jamoasi joriy yil yanvar oyidan boshlab, yangi tarmoq qurish ishlarini boshlab yuborishdi.
Davlatobod tumani "Yuksalish" mahallasida istiqomat qiluvchi aholi iste’molchilari ko‘p yillardan buyon elektr ta’minotidagi uzilishlar va kuchlanishdagi muammolar sabab, murojaat qilishgan.
Shu sabab, yil boshidan mazkur mahallaga 58 dona temir beton tayanchlar o‘rnatilib, 1.7 km masofaga tarmoq qurish jarayonlari boshlandi.
Bundan tashqari, quvvati 250 kVA bo‘lgan yangi transformator punkti o‘rnatilishi rejalashtirildi.
"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Namangan hududiy filiali matbuot xizmati

🔰 ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади
▫️Солиқ қўмитаси 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ҳақида хабар берди. Энди қуйидагилар учун ҳам ҚҚС тўланади.
савдо айланмаси бўйича:
▫️ тиббий хизматлар;
▫️ ветеринария хизматлари;
▫️ дори воситалари;
▫️ ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.
Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:
▫️дори воситалари;
▫️ветеринария дори воситалари;
▫️тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
▫️шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.
Aҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:
▫️сув таъминоти;
▫️канализация;
▫️санитария жиҳатдан тозалаш;
▫️иссиқлик таъминоти.
Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган.
2023 йилда ҚҚС бўйича берилган имтиёз туфайли 2 610 та корхона молиявий хизматларда 13,3 трлн сўмлик ҚҚСсиз операцияларни амалга оширган, 7 577 та корхона эса 25,7 трлн сўм миқдорида ҚҚС ноль ставкасини қўллаган.

#Об_ҳаво
🌤🌦 Наманганда 5 февраль куни ҳаво ҳарорати 8 даража илиқ бўлади
▫️«Ўзгидромет» 5 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

#namangan_shahar
#davlatobod_tumani
Maktabgacha ta'lim tizimi uzluksiz ta'limning birlamchi, eng asosiy bo‘g‘ini hisoblanadi. Mutaxassis va pedagoglarning ilmiy xulosalariga ko‘ra, inson o‘z umri davomida oladigan barcha axborot va ma'lumotning 70 foizini 5 yoshgacha bo‘lgan davrda oladi. Ana shu dalilning o‘zi bolalarimizning yetuk va barkamol shaxs bo‘lib voyaga yetishida bog‘cha tarbiyasi qanchalik katta ahamiyatga ega ekanini yaqqol ko‘rsatib turibdi.
@bizningnamangan

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
Соҳа учун масъул 13 та вазирлик ва идора ҳамда 223 нафар ҳоким ўринбосарлари бор.
Лекин таълим, тиббиёт, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларидаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда камчиликлар йўқ эмас.
Масалан, мактабгача ва мактаб таълимида эришилган катта ўзгаришлар билан бир қаторда боғча билан мактаб, мактаб билан коллеж ва олийгоҳ ўртасида узвийлик етарли даражада эмас.
Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари, ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш билан қизиқмаса, туман ҳокимлари, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлари мактабда маънавият ва спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлмоқда.
Шу боис, ўтган ҳафта мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Уларнинг олдига таълим, тарбия ва маънавият бўйича мактабларга янги муҳит олиб кириш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|X

Давлатимиз раҳбари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига ҳам эътироз билдирди.
Профессионал таълим учун масъул идоралар кўпайиб кетгани учун тизим ривожланмаяпти. Иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
Олий таълимда қамров кескин ошди, соҳага хусусий сектор кириб келди. Лекин сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти.
Масалан, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил этилмаган. Аксарият коллеж ва техникумлар ҳам, олийгоҳлар ҳам иш берувчилар талаби билан ҳисоблашмайди. Айримларида дарслик ва адабиётлар етишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди.
Илм-фан ва инновацияларга етти йилда 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Лекин илм-фанда “харажат – тадқиқот – маҳсулот” деган формула ишламаётгани қайд этилди.
Умуман, айрим ректорларда ташаббус, интилиш, фидойилик етишмаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар бўйича янги вазир тайинланиб, унинг олдига профессионал ва олий таълимда кескин ўзгариш қилиш вазифаси қўйилди.

Тиббиётда ҳам камчиликлар етарли.
Сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашди, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда.
Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлиги қайд этилди.
Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.

Президент мактабгача ва мактаб таълимидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгуси режаларни белгилаб берди.
Ислоҳотлар натижасида мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етди. 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.
Лекин баъзи чекка қишлоқларда боғча ҳали йўқлиги сабабли ҳамма болалар ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган, айрим туманларда боғча етарли бўлишига қарамай, қамрови ўтган йилга нисбатан бироз камайган.
Хусусий боғчаларда болалар ҳисобини юритиш рақамлаштирилмоқда, лекин давлат боғчаларида бу жараён ҳали бошланмаган.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим агентлигига боғчаларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизим яратиш топширилди.

Йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.
Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.
Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.
Лекин, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди.
Ёки, 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланди.
Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти.
Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.

Йиғилишда мактаб таълимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.
Ўтган йили Республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Шу билан бирга, ўтган ҳафта Лойиҳа офиси ташкил қилинди ва катта илмий-амалий тажрибаси бор ва салоҳиятли кадрлар жамланди.
Марказ ва офисга Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим вазирликлари билан биргаликда:
- мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурларини халқаро стандартлар асосида янгилаш;
- ўқувчилар билими, таҳлилий, танқидий ва креатив фикрлаши, муаммоларга ечим топиб, амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув методикаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Бунда, тан олинган хорижий дастурлар (A-level, IB каби), ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади.
Жорий йилда Президент мактаблари таълим дастури яна 1 мингта мактабда бошланади. Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият.
Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.
Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.
Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги таъкидланди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.
Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш лозимлиги айтилди.
Болалар тарбиясини яхшилашга, ота-оналар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган миллий контентни маҳалла ва таълим муассасаларига етказиб туриш топширилди.