Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.62K subscribers
100K photos
7.44K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
Бугун Наманган шаҳар мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосарлари Д.Саднанов, В.Атабаевлар Давлатобод тумани ММТБ бошлиғи З.Эргашев ҳамрохлигида, тумандаги таълим муассасаларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик йўналишида (ЧҚБТ) амалга оширилаётган ишлар, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Ўрганиш давомида, ўқувчиларни ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кечиктириб бўлмас, муқаддас иш, нафақат ЧҚБТ фани балки ҳар бир педагог, ходимнинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Келгусида ЧҚБТ фанини ўқитишни янги босқичга олиб чиқиш, унинг моддий, техник баъзасини мустаҳкамлаш йўлида давлат дастури амалга оширилиши ортидан мактабларда бунданда яхшироқ шароитлар яратилишини айтиб ўтдилар.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари хисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласи бешлигининг 2023 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан хисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари ўз йўналишлари бўйича маҳалла аҳоли олдида хисобот беришди. Шу билан бирга 2024 йил учун режалар билан хам таништиришди.

Ўтказилган тадбирда маҳалла ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ўз махсулотлари, бўш иш ўринлари ярмаркаси билан қатнашган бўлишса, иқтидорли Нуроний ва ёшлар ўз бадиий чиқишлари билан тадбирга ўзгача шукух бахш этди.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

❗️Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.

Шунингдек, Кодекснинг 436-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.

🔴 Бунда пенсионер тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан солиқ органларига электрон шаклда юборилади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди. Пекин шаҳрининг “Шоуду” аэропортида давлатимиз раҳбарини ХХР маданият ва туризм вазири Сунь Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Китайскую Народную Республику. В пекинском аэропорту "Шоуду" главу нашего государства встретили министр культуры и туризма КНР Сунь Ели и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Пекинда тантанали кутиб олинди

Президента Шавката Мирзиёева с супругой торжественно встретили в Пекине

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Об_ҳаво

🌤☀️ Наманганда 24 январь куни ҳаво ҳарорати 10 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» 24 январь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh