Давлатободда "Ёшлар ҳафталиги" кенг нишонланмоқда
Ўзбекистон ёшларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ёшлар ҳафталиги ва хисобот байрам куни Давлатободда кенг нишонланмоқда.
Тумандаги ёшлар масаласида амалга оширилаётган ишлар юзасидан, кенг жамоатчиликка хисобот бериш ва хабардор қилиш мақсадида Маданият марказида тадбир ташкил этилди.
Бугунги кунда тумандаги мактаб, коллеж, техникум ва олийгоҳларда билим олаётган, ўз шахсий ишини очиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган, Қуролли Кучларимиз сафларида йигитлик бурчини шараф билан адо этаётган, ишлаб чиқариш, қурилиш, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларига, замонавий АЙТИ-технологиялари йўналишларига дадил кириб бораётган, катта орзу-умидлар билан яшаётган 60 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз истиқомат қилишмоқда.
Давлатимиз раҳбари, томонларидан ҳар бир соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, барча имкониятлар яратиб берилди. Шу маънода, ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди. Бу борада биргина, “Ёшлар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, сўнгги йилда 2 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 4 миллард сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Тадбир давомида, фаол ёшлар, ва спортчилар тақдирланди.
Хисобот йиғилиши, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ва концерт дастурларига уланиб кетти.
Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot
Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1

Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Министерство цифровых технологий и ознакомился с результатами и дальнейшими планами в сфере IT и цифровизации.
#Mirziyoyev #tanishuv #IT #raqamlashtirish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади. "Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар", деди Президент.
Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда:
- таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та дастурий лойиҳа ишлаб чиқилди;
- 500 дан зиёд янги IT компаниялари ташкил этилиб, соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди;
- йил якуни билан IT хизматлари ҳажми 10 триллион сўмга етиши (2022 йилга нисбатан – 1,5 баробар кўп), экспорти эса 300 миллион доллардан ошиши (2 баробар) кутилмоқда.
Лекин соҳани янада ривожлантириб, халқаро даражага олиб чиқиш бўйича қилинадиган ишлар ҳали жуда кўп, деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter

Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда:
- IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади;
- иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади;
- 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади;
- экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Бу мақсадларга келгуси йилда 65 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги IT паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун келгуси йилда Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўъба корхоналарини очади.

Умуман, янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, келгуси йилдан “Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи” лойиҳаси бошланади. 30 минг ёшларни инглиз тилига ўқитиб, IELTSдан камида 7 балл, немис ва бошқа тиллардан B2 сертификати олиши учун шароит яратилади.
Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги IT шаҳарча лойиҳасини маъқуллаб, шу тажриба асосида 2024 йил якунига қадар ҳар бир туманда шундай шаҳарча яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, АҚШлик ҳамкорлар билан “Инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида камида 20 минг нафар ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Президентимиз 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилишини маълум қилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кун тартибидаги иккинчи масала - вазирлик ва тармоқларни рақамлаштириш муҳокама қилинди.
Тармоқ раҳбарларига фақат ва фақат рақамлаштириш орқали таннархни тушириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Бухородаги “Жанубий Кемачи” конини рақамлаштириш ҳисобига, йўқотиш 3 фоизга камайиб, йилига 28 миллион куб метр қўшимча газ олинаяпти.
Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қудуқларни рақамлаштиришни тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.
Барча тармоқларда ҳам рақамлаштириш суръати бир хил эмаслиги қайд этилди.
Масалан, “Ўзбеккосмос” республика бўйича 2 мингдан зиёд ноқонуний қазишларни аниқлаган бўлсада, ҳокимлик ва масъул идоралар тайёр рақамли маълумот асосида амалий чора кўрмаган.
Ёки, алкоголь ишлаб чиқарувчи 59 та корхонанинг 42 тасида маҳсулот ҳажмини онлайн ўлчаш тизими ишламаяпти. Оқибатда, акциз солиғи йиғилувчанлиги талаб даражасида бўлмаяпти.
Шу каби, иссиқ сувни қозонхонадан аҳоли хонадонларига етказиб беришда аниқ ҳисоб-китоб бўлмагани учун нореал қарздорлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Барча тармоқлар ва улар тизимидаги компаниялар раҳбарларига келгуси йилда рақамлаштириш ҳисобига таннархни камида 10-15 фоизга камайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Хорижий консультантларни жалб қилиб, коммунал соҳада рақамли назорат тизимини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Келгуси йилда авиа, темир йўл, автобус, метронинг ҳаракатланиш йўналишлари ва графиги тўғрисида
ягона тизимда онлайн ахборот олиш имконини яратиш топширилди.

Шу билан бирга, ҳозирда вазирликларнинг 50 дан ортиқ хизматлари Ягона давлат хизматлари порталига уланмаган.
Масалан, солиқ декларациясини жўнатиш ва кэшбек олиш, қуёш панелини тизимга улаш ва унга субсидия олиш, транспорт тўлов картасини харид қилиш каби хизматлардан фақат идоравий сайтлар орқали фойдаланиш мумкин.
Барча раҳбарларга уч ойда ўз тизимидаги давлат хизматларини ягона портал орқали кўрсатишни йўлга қўйиш топширилди.