Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.66K subscribers
96.4K photos
7.05K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув-мулоқот ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси залида давра суҳбати шаклида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ҳокимликлар, давлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов бугунги куннинг долзарб масалалари, хусусан соҳада коррупцияга қарши курашиш, ахборотларни олиш ва тарқатишда холислик, босма нашрлар обунаси ҳақида батафсил тўхталди. Шундан сўнг йиғилганларга Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Раҳматов Илҳомжон Жўрабоевич таништирилди.

Мулоқот давомида ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, фейк хабарлар тарқатилишининг олдини олиш, соҳага оид мавжуд қонунларда белгиланган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар, журналист касб этикаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Якунда соҳа олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Sayt | Telegram
Бугун Ўзбекистон Фанлар академияси ўзининг 80 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг академия жамоасига табригини ўқиб эшиттирдим.

Давлатимиз раҳбари заҳматкаш олим ва академиклар, иқтидорли тадқиқотчилар, докторант ҳамда аспирантлар, юртимиздаги барча илмий ходимларини ушбу қутлуғ кун билан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Қутловда ғоят мураккаб ва шарафли йўлни босиб ўтган академия юртимизда юзлаб атоқли олим ва академикларни тарбиялаб, илм-фан соҳалари бўйича нуфузли илмий мактаблар яратишга катта ҳисса қўшгани миннатдорлик билан таъкидланган.

Юртимиздаги барча олим ва тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва илмий муассасаларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун бундан буён ҳам зарур куч ва имкониятлар ишга солиниши қайд этилган.

Сегодня Академия наук Узбекистана отмечает свое 80-летие. На организованном в связи с этим торжественном мероприятии я зачитал поздравление Президента Шавката Мирзиёева коллективу академии.

Глава нашего государства сердечно поздравил неутомимых ученых и академиков, талантливых исследователей, докторантов и аспирантов, всех научных работников страны с этой прекрасной датой и выразил им наилучшие пожелания.

В поздравлении с благодарностью отмечается огромный вклад академии, прошедшей чрезвычайно сложный и славный путь, в воспитание сотен выдающихся ученых и академиков, создание авторитетных научных школ в разных областях.

Подчеркивается, что для всесторонней поддержки ученых и исследователей, укрепления материально-технической базы научных учреждений страны будут и впредь прилагаться все необходимые силы и возможности.

Sayt | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ENERGETIKA
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹💡Диққат, эътибор қаратинг: Қишда электр энергиясини тежаш бўйича 10 та фойдали ва муҳим маслаҳат

Sayt | Telegram
#Об_ҳаво

☀️🌤 Наманганда ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 13 декабрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда ях кузатилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 3-8  даража совуқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 5-10  даража совуқ бўлади.

Sayt | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева 12 декабря состоялось видеоселекторное совещание, на котором обсужден ход выполнения задач по устойчивому проведению зимнего сезона.

#Mirziyoyev #videoselektor #qish #energetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Экспортёр корхоналар фаолияти
#12dec #uzbekiston24

Sayt | Telegram
#online

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва қарздорликларни ундириш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Давлатобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида кун тартибидаги масалалар буйича муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ДСИ вакиллари, иқтисодиёт ва Молия бўлими, ғазна, пенсия, статистика бўлми ва барча МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари қатнашдилар.

Муҳокама йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди, Муаммоли кредитлар, маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларини жадаллик билан ундириш; кичик бизнес субъектларини ташкил этиш; хоким ёрдамчиларини KPI кўрсаткичлари буйича ишлаш.

Шунингдек куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида мутассади ташкилот раҳбарларига ой якунига қадар масъулият билан ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқ берилди.

Sayt | Telegram