Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.4K subscribers
94K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Туман ҳокими нуронийлар билан учрашди.

Бугун, туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев туман ИИБ раҳбари У.Бойҳонов тумандаги нуронийлар билан учрашди

Учрашувдан кўзланган мақсад "Aёллар", "Ёшлар" ва "Темир" дафтарларига киритилган фуқаролар ишлаш тизими, жиноятчиликни олдини олиш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, нуронийларни ижтимоий химояга олиш, маҳалла инфраструктураси, мактаб, МТТ, соғлиқни сақлаш, комунал сохалар жумладан: электр, газ, сув таъминотини яхшилаш, йўллар ва ички кўчаларни асфалтлаш масалалари бўйича иш ташкил этиш юзасидан келишиб олинди

Учрашув якунида туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев Давлатобод тумани нуронийлари фаолиятини вилоятда "НAМУНAЛИ НУРОНИЙЛAР" харакатига айлантирмиз деб такидлаб ўтди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт бўйича Наманган тажрибасини кенгайтиришга кўрсатма берилди

Шавкат Мирзиёев бугунги селекторда тиббиёт бўйича Наманган тажрибасини кенгайтиришга кўрсатма берди.

«Республика ихтисослашган марказларнинг вертикал иш тизимини такомиллаштириб, уларни оилавий шифокор пунктлари билан боғлаш зарур» — деди Президент.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз». Шавкат Мирзиёев мамлакат қаттиқ карантинга қайтмаслигини маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталди.

«Жорий йил бошида кунига ўртача 30—40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бу кўрсаткич 160—180 нафарни ташкил этмоқда. Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Бунинг сабаби — кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, тун-у кун ишлайдиган Call-марказлар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг камида 3 ойлик захирасини шакллантириш, ҳудудларда 60 та кислород станциясини ишга тушириб, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларини кислород билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

«Афсуски, бу балонинг охири кўринмаяпти. Европа давлатлари яна локдаунга киряпти. Қўшниларимизда ҳам аҳвол яхши эмас. Хавф ёнимизда юрибди. Шунинг учун огоҳ бўлишимиз керак. Олдин қандай ишлаган бўлсак, шу тартибни тиклаймиз.

Худо кўрсатмасин, шунча қилган ҳаракатимиз бекорга кетиши мумкин. Иқтисодиёт нуқтайи назаридан жуда катта марралар қўйганмиз. Агар ёпилиб қолсак, бу натижаларга эришолмаймиз. Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз. Касалланганларни ҳам тез-тез даволаш чораларини кўриш керак», — деди Президент.
Наманган тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси – “Business indicator” Республика рейтингида иккинчи ўриннни эгаллади

Ушбу рейтинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Адлия вазирликлари томонидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича тузилади.

“Business indicator” ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, рейтинг юқорисидагиларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube