Йиғилишда паррандачиликда озуқа масаласи маҳсулот таннархини пасайтириш имконини бермаётгани таъкидланди.
Нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар чорва ва парранда гўшти ишлаб чиқаришга бюджетдан 230 миллиард сўм субсидия ажратилади, дон маҳсулотларини сақлаш учун 8 та йирик омборхона ташкил этилади.
Паррандачиликни кенгроқ кредитлаш муҳимлиги қайд этилди.
Мамлакатимизда биринчи тартибли парранда наслининг ота-оналик линияси йўқлиги боис, йилига 3 миллион бош жўжа импорт қилинмоқда. Шу муносабат билан биринчи тартибли ота-оналик соф линиясини олиб келиш чораларини кўриш топширилди.
Келгуси йилда 1 миллион тонна балиқ етиштириш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга Cловения тажрибаси асосида 50 та замонавий кичик ҳовузларни ишга тушириш, 35 минг гектар сунъий ҳавзаларга аэратор ўрнатиб, ҳосилдорликни 3-4 баробар ошириш, хонбалиқ, лосось, осётр каби совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликларни 35 тага етказиш бўйича топшириқлар берилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди. Сариёғ экспортига чекловни бекор қилиш, сут етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга топшириқ берилди.
Йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини жорий этиш, кўчма гўшт-сут шохобчаларини ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.
Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.

Халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бунинг асосий сабаблари - маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.
Бўш маблағларни озиқ-овқат лойиҳалари, лаборатория ва техникаларга йўналтириш зарурлиги, ушбу ресурслар банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратилиши кераклиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъсирчан назорат қиладиган Ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.

Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари бюджетга тушумларни таъминлаш ва куз-қиш мавсумида газ таъминотини яхшилаш масалаларига тўхталди.
Айрим туман ва шаҳарларда тушумлар ҳажми улардаги саноат ишлаб чиқариши ва экспортнинг ўсишига, киритилган инвестицияларга, умуман, мавжуд салоҳиятига мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳокимлар ва масъул раҳбарларга айланма солиқ, алкоголь ва тамаки акцизининг йиғилувчанлиги устидан қатъий назорат ўрнатиш, хуфиёна айланмага қарши курашни кучайтириш топширилди.
Куз-қиш мавсумида аҳоли ва тадбиркорларга табиий газни сифатли ва узлуксиз етказиб бериш, соҳадаги ҳисоб-китобни тартибга солиш, газдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудларнинг ҳисоботи эшитилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла 9-11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
—
По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Итальянской Республики Серджо Маттарелла 9-11 ноября совершит официальный визит в нашу страну.
#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования деятельности хлопково-текстильных кластеров, поддержки и повышения производительности отраслей сельского хозяйства.
#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #klasterlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования деятельности хлопково-текстильных кластеров, поддержки и повышения производительности отраслей сельского хозяйства.
#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #klasterlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Усмон Носирни ёд этиб...
Оташин шоир, ўзбек шеъриятида ўз ўрнига эга бўлган юртдошимиз Усмон Носир таваллудининг 111 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Давлатобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар кўмагида Усмон Носир ҳаёти ва фаолиятига оид билимларини синовдан ўтказиш ҳамда ёш иқтидор эгаларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокими соврини учун кўрик-танлов ташкил этилди.
92-мактабда ташкил этилган ушбу танловда туман ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларидан жами 240 нафар ёшлар тест синовларида ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақа давомида иштирокчилар ижодкорнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид тест синовларида ўзларининг билимларини синовдан ўтказишди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу танлов 2 босқичда ташкил этилиб, 1-босқич якунларига кўра энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчилар туман босқичи йўлланмасини қўлга кириташади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати — @davlatobodhokimligi