Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.38K subscribers
103K photos
7.76K videos
69 files
15.5K links
Download Telegram
НамМҚИ талаба-қизлар форумига мезбонлик қилди

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Сенинг ташаббусинг, сенинг келажагинг учун” шиори остида талаба-қизлар форуми ташкил этилди. Ушбу тадбирга вилоятнинг кўзга кўринган етакчи аёллари таклиф этилди.

Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилором Абдураҳимова, Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари Дилрабо Набиева, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси Дилноза Азизова, институт хотин-қизлар кенгаши раиси Соҳиба Отамирзаева муваффақиятга эришиш сирлари, илм олиш йўлидаги машаққатлар, етакчилик учун зарур хислатлар, нутқ маданияти, тайм-менежмент, оилавий ҳаётга тайёргарлик масалаларида чиқишлар қилишди.

Форум иштирокчиларининг ушбу ва бошқа кўплаб мавзулардаги саволларига батафсил жавоблар берилди. Баҳс-мунозара ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Якунда тадбирнинг фаол иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар ва “Миллий тикланиш” партиясининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан фикр билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев высказался о событиях на Ближнем Востоке

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Яқин Шарқдаги воқеаларга доир баёнотидан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍3👏1
#Об_ҳаво

☀️🌤 Наманганда ҳаво ҳарорати 20 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 1 ноябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

▫️Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  
#online

Куз-қиш штабининг галдаги вазифалари белгилаб олинди

Наманган шаҳрида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган секторлар кесимидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ томонидан кечаги олиб борилган иш натижалари кўриб чиқилди ва таҳлил қилинди.

Жараёнда мутасаддиларга ҳар бир иш пухта ўрганилиб, зарурий чоралар кўрилиши ва бугунги кун учун олиб бориладиган вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, штаб учун қўшимча қисқа рақам жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

Маълумот учун, куз-қиш штаби 29 октябрда ташкил этилган бўлиб, ушбу штаб тун-у кун, узлуксиз ишлайди ҳамда жойлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиб, аҳоли учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади. Бунда асосий эътибор ўтган йилларда ҳудудлардан келиб тушган мурожаат ва шикоятларни ҳал этишга қаратилмоқда.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube