Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида видеоконференцалоқа тарзида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева иштирокида Сенат кенгашининг кенгайтирилган сайёр мажлиси бўлиб ўтди

Унда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, “Йўл хариталари” ижросига масъул вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 28 августдаги қарорига асосан Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларидаги туман ва шаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилиши бўйича “Йўл хариталари” тасдиқланиб, ижрога қаратилган.

Парламент назорати доирасида Сенат ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 13-16 сентябрь кунлари Наманган вилоятида мазкур йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилган эди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, шу билан биргаликда аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини пухта олиб бориш каби жиҳатларга эътибор қаратилди.

Сайёр мажлисда ушбу масалалар ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди ва қўшимча вазифалар белгиланди.
Taʼlim sohasidagi xizmatlarning umumiy hajmida Namangan shahrining ulushi yuqori

2023-yil yanvar-avgust oylarida Namangan viloyatida taʼlim sohasidagi xizmatlarning umumiy hajmida Namangan shahrining ulushi yuqori bo'lib, uning nominal hajmi 438,3 mlrd. so‘mni tashkil etdi. O'sish sur'ati 2022-yilning mos davriga nisbatan 101,2 %ga yetgan. Viloyatdagi ulushi esa 48,2 foizni tashkil etdi.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 29 апрель куни “Эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёнининг 4.1-бандига мувофиқ туман ва шаҳарлар 4-сектор раҳбарларининг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан ойига камида икки марта учрашув ва суҳбатлар ўтказиб бориш топшириғига асосан Давлатобод тумани 4-сектор раҳбари И.Долимов томонидан сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилиб, иш фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan viloyati IIB inspektor psixologlari tomonidan maktablarda psixologik treninglar o'tkazilmoqda
Маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter