Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш такомиллашмоқда
#26sep #uzbekiston24
🔰 Сенаторлар 100 нафардан 65 нафарга, Спикери ўринбосарлари 7 тадан 2 тага қисқартирилади

▫️Депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган қонун лойиҳасига кўра, Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилиб, Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.

Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор. Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

“Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти”, - деди давлат раҳбари.

Баъзи ҳолларда эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолгани таъкидланди.

Бу ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги муаммоли масалаларга ечим топишда илмий асосланган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Мутасаддиларга янги тизимни йўлга қўйиш, жумладан, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга илмий ва нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиш, уларга алоҳида грантлар жорий этиш, “маҳалла еттилиги”нинг амалда ишлайдиган аниқ вазифаларини белгилаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления системы работы в разрезе махаллей.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📊 Осиё Ўйинлари-2022. Медаллар жамғармаси (топ-20лик, 26 сентябр ҳолатига кўра):

🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси жами 22 та медал билан умумий рейтингда 4-ўринда бормоқда.
🌤🌦 Наманганда 27 сентябрь куни ҳаво ҳарорати 30 даража илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 27 сентябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
#АНОНС

"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2023 йилдаги 77-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг