Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
«Наманганда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотни ўзи йўқ. Тадбиркорларимизнинг салоҳияти айнан шу манзилда намоён», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразоков ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасини очиб берди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва мебелсозлик саноатига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади. Унда 190 та тармоқ ва ҳудудий корхоналар, шундан, Наманган вилоятидан 150 та корхона 1000 турдан ортиқ маҳсулоти билан, 25 та бошқа вилоятлар тадбиркорлари иштирок этишмоқда.

Ярмакарда саноат маҳсулотлари миллий брендлари ҳамда электротехника, енгил саноат, қурилиш материаллари, автомобилсозлик ва фармацевтика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар маҳсулотларини кўриш мумкин.

Наманган туманидаги “Нам мотор сервис” МЧЖ томонидан турли хилдаги сув насос двигателлари, Наманган шаҳридаги “Ором-Файз Металл” МЧЖ томонидан шурф маҳсулотлари, Косонсой туманидаги “Spring Pharmaceutic” МЧЖ томонидан 40 турдаги тиббиёт воситалар ва “Namangan Porloq Ta’mir Servis” МЧЖ томонидан бўёқ маҳсулотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Кўргазманинг биринчи кунида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилишига эришилди.
Ярмарка давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.

Программа пребывания Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Душанбе началась со встречи с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туманда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бугун, Давлатобод туман прокурори М.Э.Қирғизбоев бошчилигида туман мутасадди ташкилотлар билан биргаликда санитария ва экологик талабларга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўрганилди.

Тадбир давомида, ташкилот ва муассаса раҳбарларига чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этмаганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлиги ҳақида тушунтириб ўтилди ҳамда мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Xizmatlar sohasida nechta korxona faoliyat yuritmoqda?

📊 2023- yilning 1- avgust holatiga ko‘ra, Namangan viloyatida xizmatlar sohasida faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashkilotlar soni 18 774 tani tashkil etib, 2023- yilning yanvar-iyul oylarida 1 646 ta yangi korxonlar tashkil etildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tarixda ilk bor UNWTO Bosh Assambleyasi sessiyasi O‘zbekistonda o‘tkaziladi



Впервые в истории сессия Генеральной Ассамблеи UNWTO пройдет в Узбекистане



UNWTO General Assembly to be held in Uzbekistan for the first time in history
Namangan shahrining tashqi savdo aylanmasi qancha bo‘ldi?

📊 2023- yilning yanvar-iyul oylarida Namangan shahrining tashqi savdo aylanmasi hajmi 339,1 mln. AQSH dollariga yetib, o'sish sur'ati 2022- yilning mos davriga nisbatan 131,8 %ni tashkil etgan.

🔰 Savdo aylanmasida eksport hajmi 117,3 mln.AQSH dollarini, import hajmi esa 221,8 mln.AQSH dollarini tashkil etgan.

♻️ Viloyatdagi ulushi esa 45,6 %ni tashkil etmoqda.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий директори Жужанна Харгитай билан биргаликда ушбу молия ташкилоти иштирокидаги лойиҳалар доирасида «Наманган сув таъминоти» балансига 24 та махсус техникаларни фойдаланишга топшириш маросими ва «Баркамол авлод» мажмуасида ташкил этилган Ҳудудий тармоқлараро саноат маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этди
Namangan davlat pedagogika institutida "Tadbirkor va yoshlar uchrashuvi" o'tkazildi.

Uchrashuvda, “Iftixor kiyim sanoat” MCHJ ta’sischisi hamda “Mehnat shuhrati” ordeni sohibi Adxamjon Iminjanov, korxona mas'ul xodimi Diyorbek Ortiqov, institut birinchi prorektori Alisher Isoqboyev hamda talaba-yoshlar ishtirok etishdi.

Uchrashuv davomida, tadbirkor tomonidan talaba-yoshlar uchun bugungi kunda tadbirkorlik faoliyatini tashkil etish va rivojlantirish uchun yaratilgan imkoniyat hamda imtiyozlar, ushbu imkoniyatga munosib boʻlish lozimligi ta'kidlandi va talaba-yoshlar o'zlarini qiziqtirgan savollarga javob olishdi.

Eslatib o'tamiz, “Iftixor kiyim sanoat” korxonasida 1000 dan ortiq ish o‘rni yaratilgan bo‘lib, mahsulotlar hozirda Yevropaning Germaniya, Daniya, Belgiya, Avstriya kabi davlatlariga eksport qilinmoqda. Asosan erkak va ayollar kostyum - shimlarini tikishga ixtisoslashgan korxonaning yillik xizmat ko‘rsatish eksport hajmi 12 million yevroni tashkil etadi.