Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Бугун, туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев Орзу маҳалласида жойлашган 1 сектор штабида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда тил ўрганиш учун тўлов, моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.
Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар белгилаб берилди.
@davlatobodhokimligi

Жойларда аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда
Куни кеча туман ҳокимининг сайёр қабулида мурожаат қилган фуқаролар масаласи жойига бориб ўрганилмоқда.
Туманнинг Елҳон маҳалласидаги фуқаро Н.Мадрахимова оилавий масала юзасидан мурожаати жойига бориб ўрганилди. Томонларнинг билдирган фикрлари тингланиб, муросага келтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Мусулмонлар идораси вакиллари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Бугун тумандаги барча масжидларда ўтказилган қабул жараёнларида фуқаролар диний-маърифий соҳада ўзларини қизиқтирган саволлари ва ажрим ёқасидаги оилалар ва шаръий масаладаги зиддиятлар бўйича мурожаатлар тингланиб, муаммоларга ечим изланди, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ўтказилган қабулларда 10 та диний масала, 6 та ижтимоий ва
4 та оилавий масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.
Масжидларда “Маслаҳат кенгаш”лари томонидан ҳафта давомида амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш бежиз Тошкент вилоятида ўтказилмаётгани, ҳудуддаги иқтисодий натижалар Тошкент вилоятининг ҳақиқий салоҳиятига мос келмаслиги таъкидланди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиб, алоҳида дастурлар ишлаб чиқилгани ҳисобига мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди.
Бу бир ярим йилнинг ўзида 3 миллион аҳоли доимий даромадга эга бўлди, 1,5 миллион аҳоли эса камбағалликдан қутилди, дегани.
Умуман, республикамиздаги 347 та маҳалла камбағалликдан холи, яна 1,5 мингга яқин маҳалла эса ишсизлик бўлмаган ҳудудга айланди.
“Вазирлар ва ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Камбағалликни қисқартириш битта вазирлик ёки агентликнинг иши эмас, аҳолига фақатгина моддий ёрдам ёки кредит беришнинг ўзи етарли бўлмайди.
Бунинг учун, энг аввало, ҳудудларда инфратузилма бўлиши, бу орқали ишлаб чиқариш ва хизматлар ривожланиши керак”, - деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда ўтган йилда Тошкент вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш ҳажми 135 фоизга ўсиб, 480 миллион долларни ташкил қилгани таъкидланди.
Лекин бу кўрсаткич 8 та туман ва шаҳарда 2021 йилдаги ҳажмга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, ўтган олти ойда инвестиция дастурлари доирасида 240 миллион долларлик 322 та лойиҳа ишга туширилиб, 8 мингта иш ўрни яратилди.
Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари фақат кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш билан чекланиб қолмоқда.
Мисол учун, Ўртачирчиқ, Чиноз, Қибрай, Тошкент, Янгийўл туманлари ва Нурафшон шаҳрида бирорта ҳам йирик лойиҳа йўқ.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига
йил якуни билан камида 100 миллион доллардан тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш бўйича топшириқ берди.