#Live
#FlowerFestNamangan
62-Халқаро гуллар фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бошланди.
Айни вақтда Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик паркининг ёзги амфитеатрида 62-Халқаро гуллар фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
Фестивал ғолиб-совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ва концерт дастури байрамона кайфиятда ўтмоқда.
2 млн. 300 минг гул шайдоларию, 30 дан ортиқ мамлакатнинг 10 минглаб сайёҳларига мезбон бўлган мазкур фестивалда фаол иштирок этган ва олий ўрин соҳибларига айланганлар — “Жентра” ҳамда "Монзо" автомашиналари билан тақдирландилар.
Хусусан, “Ҳокимликлар ўртасида энг яхши ландшафт дизайн” — Норин тумани ҳокимлиги.
“Бошқарма ва ташкилотлар ўртасида энг яхши ландшафт дизайн” — Ҳудудий электро тармоқлар Наманган вилояти бош бошқармаси.
“Гул автопарадида энг яхши безатилган автомобиль” - "Чортоқ минерал вотер" МЧЖ қўшма корхонаси
“Энг яхши дизайнер гулчи” — Нуриддинов Ойбеклар энг олий ўринга эга бўлишди.
Бу йил фестивалга ҳар йилгидан ҳам кўп меҳмонлар ташриф буюрди, бу Гуллар фестивалининг халқаро даражага кўтарилганининг яна бир исботи десак муболаға бўлмайди. Бир ой давомида 6 млн.дан ошиқ меҳмонларнинг ташрифи вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта аҳамиятга эга.
Бир ой давомида гул ишқибозларига мезбонлик қилган фестиваль бугун ўз ниҳоясига етмоқда.