Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.46K subscribers
93.8K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
🟢 Пенсионерлар учун янгилик!

📋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига асосан, Пенсия ва нафака олувчиларга кулайлик яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасида Пенсия гувохномаси электрон кўриниши ишлаб чиқилди.

Ушбу илова орқали пенсионерларимиз исталган вақтда пенсия гувохномаларини онлайн тарзда олишлари мумкин.

🔹 Фойдаланиш учун

🔹 Фойдаланиш учун

🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

📞 69-228-57-84   
📞 1140

🚀Telegram     🔵 Facebook
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

По завершении переговоров на высшем уровне в присутствии Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Эмира Государства Катар шейха Тамима бин Хамада Аль Тани состоялась церемония подписания двусторонних документов, направленных на дальнейшее развитие и углубление торгово-экономического, инвестиционного, культурного-гуманитарного и других сфер сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатобод тумани ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
                                                
Бугун, 6 июнь куни Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан маҳалла биносида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабулда Халқ қабулхонаси мудири Сохибжон Хамидов тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, муаммо ва таклифлари мавжуд 35 га яқин тумандаги маҳаллалардан келгани фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда фуқаролар томонидан доимий иш билан таъминлаш, ий-жой, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер жой ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

@davlatobodhokimligi