Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Ўзбекистон - Корея | Ҳамкорликнинг янги босқичи

Корея Республикасининг Буэо шаҳри ҳокими Парк Жонг Хён бошчилигидаги делегация Наманган шаҳрида бўлиб турибди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Маърифат марказида меҳмонлар билан учрашув ўтказди.

@davlatobodhokimligi
Qo'shma bayonot

Xalqaro mehnat tashkiloti (XMT), UNICEF va Jahon bankining Ijtimoiy himoya agentligining tashkil etilishini olqishlaydi

Xalqaro mehnat tashkiloti (XMT), BMT Bolalar jamgʻarmasi (UNICEF) va Jahon banki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzurida Milliy ijtimoiy himoya agentligi tashkil etilganini olqishlaydi. Jahon miqyosida va Oʻzbekistonda ijtimoiy himoya islohotini qoʻllab-quvvatlovchi yetakchi tashkilotlar sifatida ishonchimiz komilki, bu Oʻzbekistonning ijtimoiy himoya sohasidagi kun tartibini ilgari surishda hamda butun hayotlari davomida alohida shaxslar va oilalarning kambagʻallik, zaiflik va ijtimoiy chetlanishini kamaytirishga va oldini olishga qaratilgan Milliy ijtimoiy himoya strategiyasini, shuningdek Oʻzbekistonning milliy rivojlanish maqsadlari va Barqaror Rivojlanish Maqsadlarini amalga oshirishdagi muhim qadamdir.

XMT, UNICEF va Jahon banki mamlakatda barchaning manfaati yoʻlida ijtimoiy himoyani rivojlantirish uchun Oʻzbekiston hukumatini bundan keyin ham qoʻllab-quvvatlashga tayyor.

Bayonotni to'liq matni bilan tanishish uchun havola: https://bit.ly/3oHOLBK
⚡️Бугунги кунда давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари 170 дан ортиқ хизматлар ва ёрдамларни қамраб олган бўлиб, ушбу хизматлар 6 та вазирлик томонидан бир-биридан тарқоқ тарзда фаолият олиб бормоқда.
Аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в город Чолпон-Ату и отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #YI

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Хусусан:
▪️кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;

▪️ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;

▪️ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️кам таъминланган оилалар;

▪️зўравонликка учраган шахслар;

▪️ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;

▪️васийликка олинган оилалар;

▪️етим ва чин етим болалар;

алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.
⚡️Агентлик томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:

▪️кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳантга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;

▪️кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

▪️аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

▪️ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;

▪️ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;

▪️оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;

▪️руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

▪️тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

▪️етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;

эхтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш.
Давлатобод туманида "20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутаҳассис" дастури асосида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди.

"20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутаҳассис" дастури асосида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш учун  тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари билан биргаликда Давлатобод туманидаги "Flat Tile" МЧЖ,  "Bolajon", "Noza" ва "Тextile pro" корхоналари иш фаолияти ўрганилди.

Мулоқот давомида тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя рестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича тушунчалар берилди.

Ўз навбатида тадбиркорлар ҳам ташаббус, таклиф ва муаммолари билан ўртоқлашдилар.

@davlatobodhokimligi