Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.94K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди.
Йиғилиш кун тартибидан Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси иш режасини такомиллаштириш, вазифалар тақсимотини қайта кўриб чиқиш ва матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш каби масалалар ўрин олди.
Маълумки, жорий йилнинг 22 май куни Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида округ комиссиялари аъзолари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда округ сайлов комиссиялари олдидаги асосий вазифалар мавзусида ўқув-амалий машғулот ташкил этилди ва унда 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ҳамда котиби иштирок этди.
Бугун бўлиб ўтган округ сайлов комиссияси йиғилишида мазкур ўқув-машғулотидан келиб чиқиб, сайлов ўтказувчи округ комиссиялари аъзоларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги асосий вазифалари, сайлов жараёнларини умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига риоя этилган ҳолда, Сайлов кодекси талаблари асосида уюшқоқлик билан ташкил этишдаги кўникмаларини ошириш хусусида батафсил сўз юритилди. Бу борада комиссия аъзоларининг вазифалари белгилаб берилди.
Йиғилишда округ комиссия раиси ўринбосари, котиби ва комиссия аъзолари учун аъзолик гувоҳномалари топширилди. Маълумки, комиссия аъзолари 15 нафарни ташкил этиб, уларнинг барчаси олий маълумотли ва ҳуқуқшунос, муҳандис, иқтисодчи, педагог, журналист ва бошқа мутахассисликларга эга. Комиссия аъзоларининг 53 фоизи хотин-қизлардан иборат.
Шунингдек, йиғилишда округ сайлов комиссияси Матбуот маркази ташкил этилди ҳамда унинг раиси, ўринбосари ва аъзолари тасдиқланди.   
6-Наманган сайлов округи Матбуот маркази.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб "Кўксарой" қароргоҳида тантанали кутиб олинди.

Президента Сингапура Халиму Якуб, пребывающую в нашей стране с государственным визитом, торжественно встретили в резиденции "Куксарой"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#flower_Fest_Namangan_2023

62-халқаро Гуллар фестивали тобора қизиб бормоқда!

Бугун соат 19:00 да “Афсоналар водийси” тематик паркида Қорақалпоғистон Республикаси "АЙКУЛАШ" ансамбли катта концерт дастури намойиш этилади.
Вилоятимиз аҳли ва меҳмонларимизни концерт дастурига таклиф этамиз.

Концертга кириш бепул!

Мароқли ҳордиқ тилаймиз!
"Кўксарой" қароргоҳида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

В резиденции "Куксарой" состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Сингапур Халимы Якуб, пребывающей в нашей стране с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Singapur #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Кўксарой" қароргоҳидаги Сингапур Президентини кутиб олиш маросимидан фотосуратлар

Фотографии с церемонии встречи Президента Сингапура в резиденции "Куксарой"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter