Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.99K subscribers
94.8K photos
6.87K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
#flower_fest_Namangan_2023

Namangan Tech Summit - Халқаро АйТи форуми — очилиш маросими 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида бўлиб ўтди

Ўзининг кенг қамровли тематикалари билан ажралиб турувчи Халқаро АйТи форум илк бора пойтахтдан ташқарида ўтказилмоқда. У ўзида соҳанинг юртимиздаги етакчи компаниялари ва дунёнинг нуфузли АйТи компанияларда фаолият кўрсатаётган ватандошларимизни жамлаган.

Президентимиз томонларидан рақамли технологиялари соҳасига берилаётган алоҳида эътибор, имтиёз ва преференциялар бу соҳани сўнгги беш йил ичида тубдан янги даражага олиб чиқди, десак муболаға бўлмайди.
Наманганда сўнгги уч йилда АйТи компаниялар сони ўн баробарга ортиб, қарийб 200 тани ташкил этмоқда. АйТи соҳасидаги хизматлар экспортида ҳам Наманган кучли учликда экани бизни хурсанд этади.

Вилоят хокими Шавкат Абдуразаков бутун дунё Наманганни гуллар диёри, тадбиркорлар юрти сифатида билаётган вақтда, мақсадимиз яқин вақт ичида минтақанинг АйТи ҳабига айланиш эканлигини айтиб ўтди. Форум тажриба ва билим алмашиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун катта майдонга айланади.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, Наманганда соҳани ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, ёшларда ҳам қизиқиш кучлилигини айтиб ўтди.

Форумда вилоятимизнинг соҳадаги илғорлари билан бир қаторда чет эллик ҳамкорлари ҳам ўз маърузалари билан қатнашдилар. Форум давом этмоқда.
Айтишники со всего мира собрались в Намангане
В рамках 62-го Международного фестиваля цветов в Намангане проходит «Namangan Tech Summit» – международный IT-форум.
https://nampravda.uz/ekonomika/aytishniki_so_vsego_mira_sobralis_v_namangane.html
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#flower_fest_Namangan_2023

Халқаро гуллар фестивали чет элларда тараннум этилмоқда

Қирғизистон Республикасининг Region телеканалы (Телеканал Регион) эфир ва каналларида Намангандаги 62-халқаро гуллар фестивалидан тайёрланган репортажлар берилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shahar gulga burkandi

Gullar bilan bezatilgan 200dan ortiq mashinalar paradi o'tkazildi

Tadbirga chet davlatlardan ham mehmonlar tashrif buyurgan
⚡️ LIVE! «Бунёдкор» - «Навбаҳор»

🖥
Жонли эфир: https://youtube.com/@AsrFutbol

@davlatobodhokimligi
#live

Гуллар фестивали доирасида очиқ осмон остида оқшом концерти бўлиб ўтмоқда

Гуллар фестивали доирасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг «Очиқ осмон остида» деб номланган концерт дастури намойиш қилинмоқда. Унга бош дирижёр Алибек Кабдурахманов бошчилик қилмоқда.

Концертда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестр, таниқли ва ёш солистлар жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро эиляпти. Шунингдек, турк, хинд санъатидан намуналар тингланди. Айниқса, Ўзбекистон, Татаристон, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон республикалари халқ артисти Женисбек Пиязов ижросидаги ариялар, опера ва миллий халқ термалари йиғилганларда катта таассурот қолдириб, барчани рақсга чорлади.

Афсоналар водийси амфитеатрининг очиқ осмон остида намойиш қилинган мазкур жонли ижродаги қўшиқлар ва акапелла йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.