Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.62K subscribers
100K photos
7.45K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
#Эслатма #Тарқатинг

ҲУРМАТЛИ ЮРТДОШЛАР!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган барча масжидларда ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилмоқда!

Давлатобод туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда ҳам шу куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 май куни масжид имом-хатиблари ва ноиблари иштирокида масжидларда фуқароларни қабул қилади.

Қабул вақти: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжидларга бориб мурожаат қилишингиз мумкин.

@davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА!!!

10-11-июнь
кунлари Наманганда Халқаро гуллар фестивалининг 62-йиллиги ҳамда Хабибулла Абдурахимов хотирасига бағишланган "Шотокан каратэ-до" спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтади.
Манзил Баркамол авлод спорт мажмуаси.
🌤☀️ Наманганда 17 май куни об-ҳаво қандай бӯлади?

▫️“Ўзгидромет” 17 май, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 17-22° бўлади.

▫️Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Юқори тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 10-15° бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик
#15may #uzbekiston24
#АНОНС

"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2023 йилдаги 38-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Самарканд для участия в ежегодном заседании Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #YeTTB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🪷 Гуллар шаҳри сизни кутмоқда!

Саноқли кунлардан сўнг Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивалига старт берилади.

📝 Батафсил: https://ishonch.uz/archives/14040
ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДАГИ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШ БЎЛАДИ.

2023 йил 18 Май куни соат 9:00 дан 18:00 гача Давлатобод тумани айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади.

Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган 110/6 кВли "Нуробод" нимстанциясида 6кВли тармоғларни жорий тамирлаш ишлари бажарилади.

Шу сабабли Наврўз, Гулшан, Нуробод, Олмазор бир қисми МФЙлар ҳудудида узилиш бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Мурожаат учун телефон:
+998692320555

"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати
Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлатобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш бўйича тушаётган мурожаатларни таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг ўрганиш натижалари юзасидан” ахбороти тўғрисида:

Давлатобод тумани “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва муҳокама қилиш, туман ҳокимининг ўринбосари хисоботини эшитиш тўғрисида:

Давлатобод тумани худудида “Яшил боғлар” хамда “Яшил жамоат парклари”ни ташкил этиш тўғрисида:

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг “Турли тоифадаги ногиронлар, ёлғиз пенсионерлар, болаликдан ногиронлар ҳамда пенсионерларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг аҳволи ҳамда аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш борасидаги фаолияти бўйича хисоботини эшитиш тўғрисида:

Давлатобод туманидаги ўқув муассасаларида амалга оширилган ишлар юзасидан Давлатобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи ҳисоботи тўғрисида:

Туман секторлар раҳбарларининг худудларида 2023 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботларини эшитиш ва 2023 йил 2-чораги учун белгиланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш тўғрисида:

Давлатобод туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил ижроси ҳақида хисоботлар тингланиб, мухим қарорлар қабул қилинди.

@davlatobdhokimligi