Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилинди.

Бу 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиётимиз учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади дегани. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади.

Биз индустриал ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият берамиз”, - деди давлат раҳбари.

Масалан, ҳозирги кунда тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқлари етарли хомашё базаси ва малакали кадрларга эга. Яъни, шу соҳаларда “катта сакраш” қилиб, улардаги ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Ўзбекистон буларни олиб келадиган инвесторларга барча шароитларни яратиш, алоҳида технопарк ҳамда саноат зоналари ташкил қилиш ва бошқа қўшимча имтиёзларни яратиб беришга тайёр.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар билан фаол ишланаётганини таъкидлади.

Ушбу мақсадларда қўшма инвестиция фондлари ташкил қилиниб, саноат, энергетика, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётларимизнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили асосида саноат ва агро кооперациялари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.

Масалан, Қирғизистон билан ҳамкорлик натижасида сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 баробар ва қўшма корхоналар сони 8 баробар ошди. Хусусан, тўқимачилик, автомобилсозлик, геология, кимё саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, чорвачилик каби йўналишларда биргаликда катта-катта лойиҳалар бошланди. Буларнинг барчаси 2021 йилда ташкил этилган Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда.

“Қамбарота ГЭС-1” ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳалари бўйича ҳам ишлар жадал давом этмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ялпи мажлисдаги нутқини якунлар экан, Ўзбекистон бугунги форум барча учун янги-янги имкониятларни очиб беришига, иштирокчилар бўлиб ўтадиган мулоқотлар орқали Янги Ўзбекистондаги бизнес учун беқиёс имкониятларни кашф қилишига ишонч билдирди.

“Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Бунга мен Президент сифатида кафолат бераман.

Янги Ўзбекистон Сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман”
, - деди давлатимиз раҳбари ва форум ишида ўзаро манфаатли келишувларга эришилишини тилади.

Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мизиёева на открытии второго Ташкентского международного инвестиционного форума

Address by the President of the Republic of Uzbekistan H.E. Shavkat Mirziyoyev to the participants of the Second Tashkent International Investment Forum

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади

▫️“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.

Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилингани айтилди.

Бу 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади дегани. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади.
Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Стартовал второй Ташкентский международный инвестиционный форум. В пленарном заседании форума принял участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев. В своем выступлении глава государства обозначил новые возможности для расширения сотрудничества с иностранными инвесторами.

#Mirziyoyev #forum #TXIF

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сифатли таълим олиш учун қулай шароит

Давлатобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 90 сонли умумий ўрта таълим мактаби 1969 йил ташкил этилган. Қуввати 470 ўринли хозирги кунда 61 нафар педагог ўқитувчилар 936 нафар ўқувчиларга икки сменада таълим-тарбия бериб келмоқда.

Таълим маскани 2023 йил инвеститция дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, 420 ўринли янги қўшимча бино барпо этилади, ушбу қурулиш таъмирлаш ишларига Республика бюджетидан маблағ ажратилган.

Бундан ташқари ўқувчи ёшларни спорт билан мунтазам шуғуланишлари учун суниий қопламали мини футбол стадиони барпо этилади, иситиш тизими янгиланади, замонавий, тежамкор исситиш қозонлари ўрнатилади. Замонавий лобаратория жихозлари билан таъминланади, барча синф хоналари учун замонавий мебел жахозлари етказиб берилади.

Ушбу қурулиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш орқали ўқувчи ёшлар учун мактабда бир сменада тахсил олиб, дарсдан кейинги вақтларда тўгарак машғулотларида иштирок этиш имконияти яратилади.

@davlatobodhokimligi