Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#online #Namangan #Davlatobod #FlowersFestival #2023 #turizm #afsonaland

«Бу йил Гуллар фестивали янада кенг миқёс олди. Давомийлиги бир ой, ташриф географияси ҳам катта»

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар боғи" тематик паркида бўлиб, бу йилги "Гуллар фестивали"га тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Бу йилдан фестивал Афсоналар водийси томон қулоч ёзди. Ҳар икки парк ва кўча-хиёбонларни 25 миллион гулдан барпо этилган 300 хилдан ортиқ композиция безайди.

Шу куни Афсоналар водийси паркида эстрадамиз мега юлдузлари иштирокида катта консерт дастури уюштирилади.

Иккинчи кун кулминацион нуқтаси Миллий симфоник оркестрнинг амфитеатрдаги консерти бўлади.

23 май куни бетакрор Мода ва санъат фестивали - "Фашион Фестивал & Талантс Наманган"нинг очилиш маросимига гувоҳ бўласиз!

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Янгича қараш, креатив ғоя бўлиши лозим гул композицияларида», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Афсоналар Водийси паркида Гуллар фестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Медиа Департамент
#online #Namangan #Davlatobod #FlowersFestival #2023 #turizm #yoshlarbogi

"Ёшлар боғи"да янги лойиҳа асосида ижтимоий туризм масканига айлантирилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Давлатобод туманида "Ёшлар шаҳарчаси" ижтимоий туризмни ривожлантириш ва барча ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган инклюзив муҳитни яратишга қаратилган лойиҳа билан танишди.

“Ёшлар боғи моддий-техник базасини яхшилаш ва ички туризм учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида капитал реконструкция қилинади.

Бундан кўзланган мақсад турли тоифадаги сайёҳлар, жумладан, болалар, ёшлар, қариялар, ногиронлар ва кам таъминланган шахсларга хизмат кўрсатишдир.

Реконструкция боғни сайёҳлар ва экскурсиячилар учун янада жозибадор қилиб, кенгроқ фаолият ва диққатга сазовор жойларни таклиф қилиш имконини беради.

Умуман олганда, таъмирлаш паркнинг кўриниши ва фунционаллигини яхшилаш, кенгроқ аудиторияга манзур бўладиган янги қиёфа яратишга қаратилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#online #Namangan #Davlatobod #megaloyiha #yanginamangan #shaharchasi

Наманганда мега лойиҳа 1200 гектардан зиёд майдонда "Янги Наманган" шаҳарчаси барпо этилмоқда.

"Шаҳарча юзлаб турар-жой комплекслари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканларига эга, минглаб одамлар уйли, ишли бўладиган, Наманганнинг ташриф қоғозига айланадиган манзилга айланади"

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов учинчи босқичда бунёд этиладиган шаҳарчадаги хозирги қурилиш ишлари билан танишди.

Наманган вилоятидаги энг йирик лойиҳалардан "Янги Наманган" шаҳарчаси қурилиши учун Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари ҳудудидан 1203 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу манзилда 50 мингдан ортиқ хонадонли 721 та турар-жой мажмуалари, 28 та умумтаълим мактаби, 24 та болалар боғчаси, 5 та шифохона шунингдек замонавий бизнес марказлари, олийгоҳ, кутубхона ва ўнлаб маиший хизмат кўрсатиш обектлари қад ростлайди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi