Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.86K subscribers
95.4K photos
6.94K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
СУВ СПОРТИ ЧEМПИОНЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг март ойида Урганч шаҳрида сув спортининг 11-15 ёш тоифалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатида Наманган вилояти терма жамоаси ҳам фаол иштирок этишди.

Давлатобод туманида жойлашган Вилоят сув спортига ихтисослаштрилган спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига қарашли «Океан сув спорти саройи»дан саралаб олинган жами 20 нафар спортчиларимиз ушбу мусобақаларда бор маҳоратларини ишга солишиб, умумжамоа ҳисобида 14 та олтин медални қўлга киритишди.

—Бу ғалаба ёш сузувчиларимизнинг тинимсиз меҳнати ва матонати самарасидир, — дейди «Океан сув спорти саройи» директори Расулжон Низамбаев. — Жамоа аъзоси Муҳаммадамин Раҳматуллаев мусобақада шахсий иштироки бўйича 3 та олтин, 1 та кумуш медални қўлга киритган бўлса, жамоавий ҳисобда 2 та олтин, 1 та кумуш медалга сазовор бўлди. Натижада у ўз ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди.

Спортчиларимиздан яна бири, Самира Саидова эса шахсий иштирокида 4 та олтин, 1 та кумуш, жамоавий ҳисобда 1 та олтин медални қўлга киритиб, ўз ёш тоифасида «Энг яхши сузувчи» номинацияси бўйича тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгашида сув спорти бўйича чемпионларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ахборот хизмати —
@davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласига ташрифи чоғида ўқитувчи Куанишбай Сеитназаров хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди

В ходе посещения махалли Алтын-жагыс в Нукусе Президент Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у  преподавателя Куанышбая Сеитназарова и провел вместе с членами семьи ифтар

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус ёшлар технопаркини бориб кўрди, у ерда амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Молодежный технопарк Нукуса, ознакомился с реализуемыми в нем инновационными проектами.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Алтин жағис маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Алтын-жагыс в городе Нукусе и ознакомился с жизнью населения.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌤🌦 Наманганнинг баъзи ҳудудларида 31 март куни ёмғир ёғади

▫️«Ўзгидромет» 31 март, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ, кундузи 10-15°илиқ бўлади.