Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
8K subscribers
93.1K photos
6.69K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#expert_fikri

☝️Сукут сақлаш ҳуқуқи нимани англатади?

📃 Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 27-моддасида айбсизлик презумпциясидан келиб чиқадиган муҳим кафолат, яъни “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин” деган қоида жорий қилинмоқда.
☝️ Бартараф этиш имкониятлари тугаган барча шубҳалар гумон қилинувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак

📃 Янги таҳрирдаги Конституциянинг 28-моддасидаги нормага асосан, “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”.
#Xalqaro_expert_fikri

🇺🇿🇯🇵 Биз Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотни қўллаб-қувватлаймиз!

☝️ Бу республикада кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни мустаҳкамлаш йўлида ўз вақтида қўйилган қадамдир. Фақатгина Ўзбекистон халқи ўз келажагини белгилаш ҳуқуқига эга. Биз янги Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ташаббуси билан бошланганини, бунда мамлакат аҳолисининг барча қатламларининг фикр ва таклифларини инобатга олиш, референдумни ташкил этишга катта аҳамият берилаётганини юксак қадрлаймиз. Бу ҳар бир фуқарога мамлакатнинг асосий қонунини қабул қилишда шахсан иштирок этиш имконини беради.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида миллатлараро тотувликка бағишланган маданий тадбир бўлди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

В Каракалпакском государственном академическом музыкальном театре имени Бердаха состоялось культурное мероприятие, посвященное межнациональному согласию. В нем принял участие Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #badiiydastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир

Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Давлатобод туманида ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилмоқда.

Маҳаллаларда мискинлар ҳолидан хабар олиниб, улар учун ифторлик дастурхони тузилмоқда.

Бугун туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалласида ифторлик дастурхони ёзилди. Унда нуронийлар, эҳтиёжманд, темир, аёллар дафтарида турувчи фуқароларга хайр-эҳсон кўрсатиш мақсадида ифторлик уюштирилди.

Зеро, рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi