НАМАНГАНДА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан "Афсоналар водийси" амфитеатрида бугун эрта тонгдан байрам тадбири ҳамда халқ сайллари ташкил этилди.
“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори билан ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятимиз фаоллари иштирок этдилар.
Байрам тадбирида элимиз суйган хушовоз хонандалар, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Яхёбек Мўминов ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари барчага байрамона кайфият, кўтаринкилик бахш этди.