Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.04K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, халқимизни самимий табриклади.

В парке "Янги Узбекистон" состоялись торжества по случаю Навруза. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил праздничное мероприятие и сердечно поздравил народ нашей страны.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #shodiyona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркор маҳалласида “Mono Education” ўқув маркази очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, Давлатобод тумани Тадбиркор маҳалласида жойлашган “Mono education” ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказ очилишида иштирок этган Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев Тaдбиркор маҳалласида илк ўқув маркази ҳисобланмиш мазкур манзил, бу ерда яшовчиларга Наврўз айёмига муносиб совға бўлганини айтиб ўтди.

Ўқув машғулотлари 2023-йил 23-март санасидан бошлаб тажрибали мутаҳассислар бошчилигида олиб борилади. Ўқув курслари давомийлиги 3 ойдан 6 ойгача бўлиб, режа бўйича ўқувчиларга хафтада 4 кун назарий ҳамда 2 кун амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.

Кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган ушбу манзилда таьлим олиш учун хозиргача, Давлатобод тумани бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролардан жами 50 нафар ўқувчилар рўйхати шакллантирилди.

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi