Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.78K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Давлатободда хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда

Юртимизнинг хар бир соҳасида шубҳасиз аёлларнинг хам ўз ўрни бор. Бугунги кунда хонадонларда ишсиз бўлган хотин-қизларни мунтазам иш билан таминлаш, уларни банд этиш, чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири Давлатобод туманида бўлиб ўтди. Туманда истиқомат қилувчи, ишсиз аёлларни "IMIR" бренди остида иш юритувчи корхона фаолият билан таништирилди. Уларга корхонадаги иш ўринлари, ойлик маошлари ҳақида малумот берилиб, бир неча аёл-қизларга шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиниб хужжатлари расмийлаштирилди.

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана отбыл с рабочим визитом в город Анкару для участия в саммите Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Телеграм» орқали юққан «вирус»дан қандай қутулиш мумкин?!

«Илтимос менга овоз бериб юборинг» мазмунида тарқалаётган «ФЕЙК» хабарларга алданиб қолманг

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Нуробод маҳалласида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

Бугун, туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев 1 сектор ҳудудидаги Нуробод маҳалласи биносида ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.

Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 29 апрель куни “Эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёнининг 4.1-бандига мувофиқ туман ва шаҳарлар 4-сектор раҳбарларининг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан ойига камида икки марта учрашув ва суҳбатлар ўтказиб бориш топшириғига асосан Давлатобод тумани 4-сектор раҳбари О.Усманов томонидан сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилиб, иш фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.