Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.74K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Давлатободда ободонлаштириш ишлари ўтказилди

“Наврўз” байрами ва Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва Давлатобод тумани бўлинмаси ҳамда Давлатобод туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан Давлатобод туманида бир қатор ободонлаштириш ишлари ўтказилди.
Давлатобод туманидаги “Ўн бир Аҳмад” қабристони аҳолининг гавжум қадамжоларидан ҳисобланади, бу ерда тез-тез ободонлаштириш ишларига кексалар бош-қош бўлишади. Бугунги ободонлаштириш ишларида “Қуйи Ғирвон”, “Юқори Ғирвон”, “Ўрта Ғирвон”, “Боғ”, “Даштбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари, атрофдаги масжид уламолари, кексалар ва ёшлар ободонлаштириш ишларида фаол бўлишди. Дарахтларга шакл берилди, оқланди, гулхоналар чопилди ва ариқлар, йўлаклар тозаланди, қабрлар атрофидаги бегона ўтлар тозаланди, чиқиндилар чиқариб ташланди. Ҳудуди 20 гектар майдонни ташкил этувчи қабристон ҳудудида ўтказилган тозалов ишлари пок маконни обод қилди.

Ободонлаштириш ишлари “Ирвадон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам давом этди, маҳалла фуқаролари аҳилликда маҳалла идорасида ҳашар ташкил қилинди, маҳалла идораси биноси “Наврўз” байрамида фойдаланишга топшириш учун амалий ишлар қилинди.

Ҳашар доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ва маҳалла аҳолиси Абдулла Қаххор кўчаси, 6-хонадонда ҳашар ташкил қилишди, чунки хонадонда ногиронлиги бўлган оила истиқомат қилиб, уй-жойни тартибга келтиришда муаммолари бор эди, ҳашар туфайли хонадонда таъмирлаш-пардозлаш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунни долзарб масалаларидан бири “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор хонадонларда мевали дарахт кўчатлари экиб, ҳашар ташкил қилинди, дарахтлар мевага кирганда нафақат хонадон эгаларининг балки бозорлардаги тўкин-сочинликка сабаб бўлади.
Давлатобод тумани, 4-кичик туманидаги “Халқлар дўстлиги” маҳалласида асосан кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолини ташкил қилади, аҳоли иштирокида бино атрофларини ободонлаштириш, тозалигини сақлашга доимий эътибор қаратилади. Хайрия ҳашари сабабли кўп қаватли уйлар атрофида, болалар спорт майдончаларида, гулхоналарда тозалов ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ташкилот ва корхоналар, ошхона ва савдо дўконлари, бозорлар, масжидлар, зиёратгохларда ҳамда маҳаллалар ички кўчалари бўйлаб ободонлаштириш, тозалов ишлари амалга оширилди.

Ахборот хизмати @davlatobodhokimligi
#yashilmakon #suvtaminot

Маконимиз яшил бўлсин...

Мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровда ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойихаси доирасида вилоятдаги сув иншоотларида хам кўчат экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлатобод туманининг "Ғирвонсой" сув иншоотида эрта тонгдан игна баргли арча, каштан, павловния, терак хамда 200 тупдан ортиқ бодом ва бошқа мевали дарахт кўчатлари яхши ният билан ерга ўтқазилди.

Ободонлаштириш ишларида Давлатобод тумани сектор раҳбарлари, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ директори ва бошқа рахбарлар хам фаол иштирок этдилар.

Эзгу ният билан экилган кўчатлар яшнаб юртимиз кўркига кўрк қўшади деган умиддамиз.

Наманган сув таъминоти МЧЖ Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi