Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.64K subscribers
96.6K photos
7.06K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.

#Mirziyoyev #yigilish #yoshlar #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатобод тумани 110/6 кВ "Нуробод" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли "Наврўз", "Машал" тармоғи носозлик сабаб, фавқулодда ўчди

Хозирда нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Гулшан", "Нуробод", "Наврўз", "Навбаҳор" маҳаллаларининг бир қисмида соат 16:15 да электр таъминотида узилиш бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Боғланиш учун +99869 232 05 55 (1154)
Давлатобод тумани айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулотда узилиш бўлди.

Давлатобод тумани 110/10 кВли "Паррандачи " нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Парранда-3" тармоғи фавқулодда ўчган.

Айни дамда тезкор бригада жойида иш олиб бормокда.

Фавқулодда ўчиш натижасида Юксалиш, Тадбиркор МФЙлар ва туташ ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Мурожаат учун телефон: (69)232 05 55
XOTIN-QIZLAR UCHUN MEHNAT YARMARKASI TASHKIL ETILDI

Davlatobod tumanida "Ayollar daftari"da turuvchi, ishlash istagida bo‘lgan 120 nafar ishsiz xotin-qizlarni bandligini ta’minlash maqsadida tumandagi "Yelxon" MFY da joylashgan "Lyuks Plus Textil" MCHJ ga tegishli bo‘lgan "FAZMAN" tikuvchilik korxonasida boʻsh ish oʻrinlari mehnat yarmarkasi tashkil etildi.

Yarmarkada tumandagi 25 nafar xotin-qizlar ishlash istagini bildirib, korxona bilan mehnat shartnomalari tuzildi.
#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмининг 218-274 км.лар оралиғида қор ёғмоқда .
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, туман. Йўлларда кўриш даражаси 500 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даражани, шамол тезлиги шимолдан шарққа 1-2 м/с, намлик эса 74% ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.
🌦⛅️ Наманганнинг айрим ҳудудларида 16 февраль куни ёмғир ёғади

▫️«Ўзгидромет» 16 февраль, пайшанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
#Тезкор

🔰 Расман: Шу ҳафта охирида Намангандаги метан заправкаларнинг босқичма-босқич фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда

▫️Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб Наманган вилоятидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда.

Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари (иссиқлик электр станциялари, шифохоналар, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқалар)ни электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисобланганлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Давлатобод тумани 2023 йил 16 февраль куни айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш бўлди.

Давлатобод тумани 110/10 кВли "Паррандачи" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Парранда-3" тармоғи ўчган. 

Тезкор бригада жойида иш олиб бормокда. Шу сабабли Юксалиш Тадбиркор МФЙ лар ва ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Мурожаат учун телефон: (69)232 05 55


"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати
"Fazman tekstil" ишга таклиф этади

Давлатобод туманида жойлашган "Fazman tekstil" малакали йигит қизлани тикувчилик, дазмол ва бошқа соҳалар бўйича (ёши 18-35) тикувчилик фабрикасига ишга таклиф этади.

Ишчилар доимий иш жойи, бепул автобус, нонушта, иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади. Ойлик ҳаққи 1 800 000 дан  6 000 000 сўмгача, ишчиларни тажрибасига қараб белгиланади, ойлик ўз вақтида берилади.

Бир ойда 26 иш куни, ой давомида тўлиқ ишлаган, тартиб интизомли ишчиларни 200 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Иш вақти соат 8:00 дан 18:00 гача белгиланган. Расмий иш фаолияти (стажи) юритилади.

Дам олиш куни якшанба куни,

Манзил: Давлатобод тумани Мустақиллик кўчаси "Елхон МФЙ"

Мўлжал: Тўрақўрғон йўли, Президент мактаби яқинида Елхон "Газ запрафка рўпарасида"

Мурожат учун телефонлар: +99893-050-00-27
                                                             +99891-756-00-56
#Биласизми?

🚘Ўзбекистонда электромобил эгалари учун қандай имтиёзлар кўзда тутилган?
⚡️Қуёш панел ўрнатиш учун давлатдан компенсация олиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-220-сонли қарори қабул қилинган.

☑️Фармонга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

▪️жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми мазкур Фармоннинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ миқдорларда Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади (Қуйидаги расм);

▪️истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.
🌞Қуёш панеллари ўрнатиш учун кредитлар

☑️Микрокредитбанк
▪️Фуқаролар учун "Saving energy" истеъмол кредити
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 500 БҲМгача
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Фуқаролар учун «Яшил макон» истеъмол кредити
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Миқдори 60 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Ипотека-банк
▪️Фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Бошланғич тўлов мавжуд эмас
Миқдори 90 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Қишлоққурилишбанк
▪️Фуқаролар учун «Yashil» истеъмол кредити
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
:
"SME Green Loan" маҳсулоти
Батафсил

"Corporate green loan" маҳсулоти
Батафсил

▪️Фуқаролар учун
"Green product"
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Green product online
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Маълумотлар банкларнинг бош офислари мутасаддиларидан олинган.

Президент: Панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг
пластик картасига ўтказиб берилади.

Қуёш панел ўрнатиш учун давлатдан компенсация олиш тартиби 👉🏻 бу ерда