Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligiga bag‘ishlangan ma'naviy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi

Yurtimizda Alisher Navoiy merosini keng targ‘ib etish va o‘rganish borasida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli ishlar, xususan, jahon adabiyoti ravnaqiga salmoqli hissa qo‘shgan ulug‘ alloma bobomiz hayoti va ijodini tadqiq qilish, uning insonparvarlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan asarlarini yoshlar o'rtasida keng targ‘ib etish maqsadida Davlotobod tumani XTBga qarashli 58-sonli davlat ixtisoslashtirilgan umum ta'lim maktabida Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligiga bag‘ishlangan ma'naviy-ma'rifiy tadbir o'tkazildi.

Tadbir davomida o'quvchilarni bilim ko'nikmalarini aniqlab olish uchun sinflarda qiziqarli ochiq darslar, zakovat o'yinlari hamda maktabning faollar zalida ma'naviy-ma'rifiy tadbirlar tashkil etildi. Shuningdek maktabning iqtidorli faol o‘quvchilari ishtirokida Navoiy ijodidan she’r, g‘azal va sahna ko‘rinishlari tadbirga ko'tarinki kayfiyat baxsh etdi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Сергели тумани Эзгулик маҳалласи аҳолиси билан одамлар ва маҳалла ҳаётидаги ўзгаришлар, бугунги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ҳақида дилдан суҳбатлашди

Глава государства искренне пообщался с жителями махалли Эзгулик Сергелийского района об изменениях в жизни людей и махалли, проводимых реформах и созидательной работе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment. "Янги Ўзбекистон-зиё маскани" ахборот кутубхонаси.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию энергетической и транспортной инфраструктуры, благоустройству махаллей и повышению занятости населения в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #transport #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг энергетик эҳтиёжларини қайта тикланувчи манбалар ҳисобидан таъминлаш учун барча имкониятлар бор

Есть все возможности для обеспечения энергетических потребностей города Ташкента за счет возобновляемых источников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий ахбороти

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила оқибатларини бартараф этиш вақтида вайроналар остидан яна 2 нафар жабрланган инсон олиб чиқилди.

Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида Ўзбекистон ФВВ ходимлари харобалар остидан 18 нафар ҳаётдан кўз юмган инсонни чиқарди.

Шундай қилиб, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлган кишиларни олиб чиқди.
Ҳурматли юртдошлар!
🇹🇷Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан қардош турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UTID, DEIK, MUSIAD номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинмоқда.

‼️ Зарур бўлган маҳсулотлар РЎЙХАТИ

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар, қўидаги манзилга ташриф буюришлари сўралади:

Манзил: Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлар уйи Наманган вилояти, Наманган шахри Усмон Носир кочаси 7 уй
📍ЖОЙЛАШУВ

Вақт: 08 февралдан бошлаб ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар.

Батафсил маълумот учун:
☎️ (69) 227 29 29
☎️ (97) 253 44 74
🌦🌤 Наманганнинг айрим ҳудудларида 9 февраль куни ёмғир ёғади

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 9 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Bugun buyuk shoir va mutafakkir, davlat arbobi Alisher Navoiy bobomizning tavvalud topgan kunlari.(1441-1501)
ПРЕЗИДЕНТ_ТАШРИФИДАН_СЎНГ

«Янги Ўзбекистон» республика газетаси бугунги - 2023 йил 9 февраль, 27-сонида Давлатимиз раҳбари Шавкат МИРЗИЁЕВнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғидаги учрашув-мулоқотларда фаолияти эътироф этилган ва таклифлари қўллаб-қувватланган бир гуруҳ фаол тадбиркорлар ҳамда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таассуротлари асосида «НАМАНГАН - УСТА ТАДБИРКОР ВА ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ЮРТИ» сарлавҳали катта мақола чоп этилди.

Суҳбатдош: газетанинг Намангандаги мухбири Орифжон ЖЎРАЕВ

Суратлар муаллифи: Раҳмонжон Мамадалиев, Ойбек Нарзуллаев, Жаҳонгир Акрамов

Каналга аъзо бўлиш ва кузатиш учун👉https://t.iss.one/YuzNAMANGAN
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил посольство Турецкой Республики в Узбекистане и вновь выразил соболезнования турецким братьям.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya #elchixona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter