Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
📌 Нуробод маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида туман сув таъминоти томонидан тоза ичимлик суви етказиб берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси раҳбари Адҳамжон Карабоев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ушланди

Тошкент – Наманган йўналишида ҳаракатланаётган «Кобальт» юкхонасида бўлган автомобиль шинаси ичида йўловчига тегишли Тожикистондан Бекобод тумани орқали олиб ўтилган 1 кг 874 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланган.

Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти»да йўловчи, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқарога тегишли 901 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланган.

“Наманган мунтазам” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Лада Веста” орқа эшиклари қопламаси ичига жойланган 4704 дона “Регапен” ва 1198 дона “Тропикамид” дори воситалари топилган.

Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида Наманган шаҳрида яшовчи шахснинг яшаш хонадонидан 3130 дона “Тропикамид” дори воситалари қўлга олинган.
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Жойларда аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида раҳбарлар томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокими «Ижодкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган 72-сонли умумталим мактабида сайёр қабул ўтказди.

Бу галги қабул жараёнида ҳам туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда тумандаги мутасадди идоралар ходимлари иштирок этди.

Қабулда фуқаролардан субсидия олиш, соғлиқни тиклаш, фарзандини боғчага жойлаш, кадастр, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксариятига шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Онлайн
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими ўрганилмоқда

Аномал совуқ кунлари ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими доимий назоратда бўлмоқда. Давлатобод тумани ҳудудидаги умум таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар ҳам доимий назорат қилинмоқда.

Айни пайтда,туман ҳокими ўринбосари О.Хасанов ҳамда тегишли соҳа вакиллари томонидан Давлатобод туман ХТБга қарашли 53 сонли умум таълим мактаби иситиш тизимлари, қозонхона, мўрилар ва электр тақсимлагичлар тўлиқ кўрикдан ўтказилди, уларнинг техник ҳолати созлиги назорат қилиниб, иссиқлик тизими узлуксизлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi