Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Қиш-қировли, оғир кунларда айрим имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор зарур бўлади.

Бундай вақтда бир-бирига кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш, йўқлаш, меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизга хос фазилат.

Давлатобод тумани Давлатобод маҳалла ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида дошқозонда 40 кг. ош дамланиб, бепул тарқатилди.
Наманган шаҳар Дўстлик магистрал тармоғида носозлик юзага келгани учун Навбаҳор, Мустақиллик, Халқлар Дўстлиги, Янги Тонг, Давлатобод ҳамда Елхон маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти узилиш бўлади.

Хозирда шаҳарр мутахассислари томонидан тамирлаш ишларини олиб боришмоқда.

Таъмирлаш ишлари якунланиши билан таъминот қайта йўлга қўйилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйлаб 21 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра:

Ҳаво о’згариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ба’зи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°совуқ, кундузи 3°совуқ-2° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво о’згариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадаро ва Сурхондарё вилоятларининг тог’ олди ва тог’ли ҳудудларида ба’зи жойларда қор ёг’иши мумкин.  Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°совуқ, кундузи 0-5°совуқ бо’лади.
🔰 Янги ўрнатилган 60 км/с тезлик учун жарималар ёзиш қачондан бошланиши айтилди

▫️Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов иштирокидаги брифингда Республика бўйлаб ўрнатилган янги қоида – 60 км/с тезлик учун жарималар ёзиш қачондан бошланиши айтилди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилига кўра, янги ўрнатилган тезлик меъёрига риоя қилмаган қоидабузар ҳайдовчиларни жаримага тортиш белгиланган кўчалар хатловдан ўтказилиб, тегишли йўл белгилари босқичма-босқич ўрнатилганидан, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилганидан сўнг амалга оширилади.

«Кўчаларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича доимий оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали фуқароларимиз ва жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади», – дейди Муродов.

Шунингдек, бугунги кунда ҳам ҳаракат иштирокчилари ушбу янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари лозим бўлади.
«Яшил» деҳқон бозоридаги нархлар ўрганилди. Жамоат ҳавфсизлиги доимо назоратда.

Бугун туман сектор раҳбарлари, бозор ҳудудида жойлашган савдо расталаридаги нарх-наво, жамоат ҳавфсизлиги ва ободонлаштириш ишларини ўрганишди.

Туманда жойлашган Яшил бозоридаги нарх-наво ҳам аҳоли талабига мос равишда бўлиши керак. Хозирда бозор ҳудудудида қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар, турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар.

Шунингдек бозор ҳудудида жамоат ҳавфсизлиги, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ноқонуний қурилмалар аниқланиб белгиланган тартибда чоралари кўрилди. Айримларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани Яшил деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар


🗓 21 январь ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 70.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 15.000 – 20.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 25.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 12.000 - 13.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 9.000 – 9.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 900 – 1.300 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 20.000 – 25.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 30.000 – 35.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.000 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 8.000 – 10.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 3.500 — 4.000 сўм
🍞 Қолипли нон (1 дона) - 2.500 - 2.800 сўм

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Namangan viloyati IIB tomonidan jinoiy guruh qo‘lga olindi. Mazkur guruh fuqarolarga tazyiq va zo‘ravonlik ishlatib, tovlamachilik yo‘li bilan moddiy manfaat talab qilib kelgan. Guruh aʼzolari va unga aloqador bo‘lgan shaxslardan jabrlangan fuqarolar 102 qisqa raqamiga yoki
+99899 727-26-10
+99893 055-08-02
+99894 274-84-48
telefon raqamlari orqali xabar berishlarini so‘raymiz. Xabar bergan fuqarolarning shaxsi sir saqlanadi.
———
Наманган вилояти ИИБ томонидан жиноий гуруҳ қўлга олинди. Мазкур гуруҳ фуқароларга тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, товламачилик йўли билан моддий манфаат талаб қилиб келган. Гуруҳ аъзолари ва унга алоқадор бўлган шахслардан жабрланган фуқаролар 102 қисқа рақамига ёки
+99899 727-26-10
+99893 055-08-02
+99894 274-84-48
телефон рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз. Хабар берган фуқароларнинг шахси сир сақланади.
📌Орзу маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида туман сув таъминоти томонидан тоза ичимлик суви етказиб берилди.
📌 Нуробод маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида туман сув таъминоти томонидан тоза ичимлик суви етказиб берилди.