Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#Ҳокимлик мутахассислари учун ташкил этилган навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курсининг иккинчи куни

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича мутахассислари учун ташкил этилган қисқа муддатли малака ошириш курсининг 2-кунида молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги малакали мутахассислар томонидан тингловчиларга муҳим тушунча ва тавсиялар берилди.

Қисқа муддатли малака ошириш курси давомида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш. Ҳужжатлар билан иш юритиш, ижро интизомини таъминлаш, мулоқот маданияти шунингдек соҳага оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган устувор вазифалар, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантириш усуллари ва солиқ имтиёзлари, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришнинг самарали йўллари, Рақамли иқтисодиёт шароитида ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш мавзуларида иштирокчиларга зарур тушунча ва маълумотлар берилди.

Якунида тингловчиларнинг ўқув юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўрганиш ва келгуси ўқув машғулотларида қандай мавзуларни дастурга киритиш бўйича сўровнома олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни ривожлантириш ҳамда қўшимча захираларни аниқлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития промышленности и выявления дополнительных резервов.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #zaxiralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⭕️⭕️⭕️
Пенсия жамғармасининг фуқароларга мурожаати

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан, республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шу сабабли, Пенсия жамғармаси қария ва кекса ёшдаги фуқароларни аномал совуқ об-ҳаво шароитида уйда қолишларини сўрайди.

Ҳурматли фуқаролар !
Об-ҳаво шароитлари яхшилангандан сўнг пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишни
сўраб қоламиз. Бунда, кечроқ мурожаат қилиш Сизнинг пенсияга бўлган ҳуқуқингизга таъсир қилмайди, яъни пенсиялар пенсия ёшига етган санадан тайинлаб берилади.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи нафақаси ва фуқароннинг вафоти муносабати билан бериладиган дафн нафақаси тайинлаш учун Пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан, Халқ банкининг исталган филиалига бориб, нафақа пули олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва модий ёрдам
тайинлангани ёки рад этилганлиги сабаблари тўғрисида фуқароларнинг телефон рақамларига СМС хабарлари юборилди. Шунингдек, фуқаролар нафақаларни рад этилиши сабаблари тўғрисида батафсил маълумотлар олишлари учун маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинларига етказилди. Бунда, фуқаролар бу маълумотларни Пенсия жамғармасига келмасдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ёки Пенсия жамғармасининг 11-40 “Ишонч телефонига” мурожаат қилиш орқали олишлари мумкин.

📞 11-40 🌍pfru.uz

Telegram 📱Facebook 📱Instagram 🌐Youtube
Қишлоқ технологияларни қўллашда Корея билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Бугун Наманган вилояти ҳоким Шавкатжон Абдуразаков Кореянинг Буеё-гун шаҳар маъмурияти Кинг Сежонг институти қишлоқ хўжалиги сиёсати бўлими менежери Сео Жанг-вон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигида юқори технологияларни ҳаётга татбиқ этишнинг икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, Наманган вилоятида ҳамкорликда замонавий лаборатория ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги технологияларини Корея тажрибасини мутахассисларга ўргатиш, малакасини ошириш ҳамда ишга жалб этиш бўйича келишиб олинди.

Учрашувдан сўнг делегация аъзоларини Наманган вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган корхоналар фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Делегациянинг вилоятимизга амалий сафари давом этмоқда.