Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.24K subscribers
105K photos
7.83K videos
71 files
15.7K links
Download Telegram
Туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Жойларда аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Туманнинг “Орзу” маҳалласи ҳудудида жойлашган 1 сектор штаби биносида сайёр қабул ўтказилди.

Бу галги қабул жараёнида ҳам маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда тумандаги мутасадди идоралар ходимлари иштирок этди.

Қабулда фуқаролардан субсидия олиш, соғлиқни тиклаш, фарзандини боғчага жойлаш, кадастр, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксариятига шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
👍4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси юзасидан МУНОСАБАТ
👍11
Кўмир маҳсулоти узлуксиз етказиб берилмоқда

Айни кунларда ҳудудларда кунлар совиши натижасида ерлик аҳоли учун ёқилғи эҳтиёжи сезиларли даражада ошади. Асосий ёқилғи турларидан бири эса кўмирдир. Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев аҳолини кўмир махсулоти билан таъминлаш ва тарқатилиши жараёни қай даражада ташкил этилганлиги билан танишиш мақасадида “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти филиалида бўлди.

Филиал томонидан истеъмолчиларга кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Филиал раҳбари билан суҳбат қилиб кўмир олишдаги масалалар юзасидан очиқ мулоқот қилинди, аҳоли томонидан эътирозлар бўлмаслиги қулай шароитларяратиш борасида таклифлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
👍3
Мусулмонлар идораси вакиллари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун тумандаги барча масжидларда ўтказилган қабул жараёнларида фуқаролар диний-маърифий соҳада ўзларини қизиқтирган саволлари ва ажрим ёқасидаги оилалар ва шаръий масаладаги зиддиятлар бўйича мурожаатлар тингланиб, муаммоларга ечим изланди, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ўтказилган қабулларда 10 та диний масала, 6 та ижтимоий ва
4 та оилавий масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

Масжидларда “Маслаҳат кенгаш”лари томонидан ҳафта давомида амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
👍2