Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.66K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Давлатободда сайёр қабул!

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муоммоларини ҳал этиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жамиятда аҳолининг қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, инсон қадрини улуғлаш, уларни рози қилиш Янги Ўзбекистонда учинчи ренессанс авлодни шакллантиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Давлатобод тумани Маданият марказида вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нурмуҳаммад Турғунов, вилоят ТИЕК(тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси) раиси Абдували Қамбаров ва Давлатобод Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассислари ва ҳодимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқароларни протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация теҳник воситалари, сиҳатгоҳ йўлланмалари билан таъминлаш, якка-ёлғизларни рўйҳатга олиш ҳамда ногиронлик гуруҳига олиш ва узайтириш бўйича 30 дан ортиқ масалалари кўриб чиқилди.

Давлатобод тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассиси Одилжон Абдуллаевнинг айтишича, қабул давомида уч нафар эҳтиёжмандлиги бор шахсга ногиронлар аравачаси ва тўрт нафар эшитишда муаммолари бор шахсларга эшитиш мосламалари топширилди.

Бундан ташқари икки нафар эҳтиёжмандга протез-ортопедия маҳсулоти олиш учун сертификатлар топширилди.

Бу каби эътибордан хурсанд бўлган отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар дуога қўл очиб, юртбошимиз бошчилигида тизимда фаолият олиб бораётганлар учун тилаклар билдирди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Yer_nazorati

🔹 Аввал хабар берганимиздек, Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси Давлатобод тумани бўлими, туман Қурилиш бўлимидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Орзу” МФЙ ҳудудида ер назорати тадбирлари олиб борилмоқда.

🔹 Назорат тадбирлари давомида фуқаро Ш.Ш. томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 138 контурида ўзига тегишли боғнинг 0.4 гектар қисмига нотурар жой қуриш мақсадида ўзбошимчалик билан бетон пойдевор қурганлиги аниқланди.

🔹 Ушбу ҳолат юзасидан берилган ёзма кўрсатма ва тушунтиришлардан сўнг фуқаро Ш.Ш. ўз ихтиёри билан, ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги ери ҳисобланган ер майдонини дастлабки ҳолатга қайтарилиши таъминланди.

🔹 Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани аҳолиси диққатига!

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Мурожаат учун телефонлар:

Давлатобод туман ҳокимлиги марказий штаби:
☎️ (99) 006-41-13 (24 соат)
(99) 066-41-12 (24 соат)

Табиий газ таъминоти бўйича:
☎️ Тел: (91) 368-04-54 (24 соат)
(69) 232-53-04 (диспетчер); (104)

Электр таъминоти бўйича:
☎️Тел: 99877 074 07 96 (24 соат)
(69) 232-05-55 (диспетчер); (1154)

Ичимлик суви таъминоти бўйича:
☎️Тел: (95) 003-54-50 (24 соат);
☎️Тел: (69) 232-36-15 (диспетчер)

Иссиқлик таъминоти бўйича
☎️Тел: (95) 809-47-67 (24 соат);

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Тезкор

Кўмир таъминотидаги вазият вилоят ҳокими назоратида!

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Учқўрғон туманига борди ва мутасаддилар иштирокида “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиали томонидан туман аҳоли хонадонларига кўмир етказиб бериш ҳолатини муҳокама қилди.

Вилоят ҳокими истеъмолчиларнинг кўмир олишдаги тартибсизлиги, кўмирнинг график асосида етказилишидан ўз вақтида хабардор қилинмагани, эски видеони тарқатиш орқали аҳоли эътирозини келтириб чиқаришга йўл қўйган масъуллар фаолияти ўрганиб чиқиш, тартибга солиш, айбдорларга чора кўриш бўйича кўрсатма берди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари масъуллар иштирокида ҳозирда кўмир олаётган истеъмолчилар билан мулоқот ўтказди.