Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.97K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон Ёшлари ЗИЁ масканида" Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги ПК-241- сонли "ХАЛҚ ТАЬЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА -ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида тумандаги 24 та умумтаьлим мактабларида энг аьло баҳоларга ўқиётган, фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда иқтидорли ўқувчиларни ота-оналарига "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими томонидан ажратилган маблағ хисобидан ҳар бирларига 500 минг сўмдан ва вилоят ҳокими Ш.Абдураззақов, "Нуроний" жамғармаси раиси И.Нажмиддиновларнинг ТАШАККУРНОМАлари, тумандаги мехнат фахрийлари, Нуронийлар томонидан топширилди. Тадбир давомида тумандаги энг фаол, ўқишда ва жамоат ишларида ютуқларга эришган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари таклиф этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев тадбирларга бой дастур билан Францияга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев совершит визит во Францию с насыщенной программой

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bayrogim_gururim
#Bayroq_31_yoshda
#Bayroq_kuni

O`zbekiston Respublikasi Davlat bayrog`i qabul qilinganligining 31 yilligi munosabati Davlatobod tuman xalq ta'limi bo`limiga qarashli 58-sonli DIUM Axborot xizmati tomonidan tayyorlangan videorolik

KANALGA ULANISH
@davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини самарали ташкил этиш, ўрмон хўжалигида бошқарувни мақбуллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по эффективной организации реализации общенационального проекта «Яшил макон», оптимизации управления лесным хозяйством.

#Mirziyoyev #taqdimot #Yashilmakon #urmonxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатобод тумани аҳолиси диққатига!

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Мурожаат учун телефонлар:

Давлатобод туман ҳокимлиги марказий штаби:
☎️ (99) 006-41-13 (24 соат)
(99) 066-41-12 (24 соат)

Табиий газ таъминоти бўйича:
☎️ Тел: (91) 368-04-54 (24 соат)
(69) 232-53-04 (диспетчер); (104)

Электр таъминоти бўйича:
☎️Тел: 99877 074 07 96 (24 соат)
(69) 232-05-55 (диспетчер); (1154)

Ичимлик суви таъминоти бўйича:
☎️Тел: (95) 003-54-50 (24 соат);
☎️Тел: (69) 232-36-15 (диспетчер)

Иссиқлик таъминоти бўйича
☎️Тел: (95) 809-47-67 (24 соат);

тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
ХИЛПИРАЙВЕР ОЗОД ЮРТИМ БАЙРОҒИ!

Давлатобод туманидаги 58-сонли ДИУМда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Хилпирайвер озод юртим байроғи!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ҳамда марказга Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи олиб кирилди. Тадбирда Ички ишлар тизимидаги 72/54 ҳарбий қисм вакили Ботиржон Исомиддинов, “Мураббий” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Улуғбек Раҳимов, мактаб директори Дониёр Турсунов, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни мактаб директори Д.Турсунов кириш сўзи билан очиб, давлат рамзларига бўлган ҳурмати ифодаси ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумотлар бериб, давлатимизнинг асосий рамзларидан бири бўлган давлат байроғи энг олий нуфузга эга эканлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг иқтидорли ўқувчилар ижросида она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ҳамда давлат рамзлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Ҳарбий қисм махсус гуруҳи томонидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ундовчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнггида спорт йўналишида туман ва вилоят мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ ўқувчилар мактабраҳбарияти ва ҳарбий қисм вакиллари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Намангандан Уммонга илк авиапарвоз амалга оширилди

Уммоннинг Salam Air авиакомпанияси ҳаво кемаси илк бор Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда тантанали кутиб олинди.

Наманган халқаро аэропорти ва Salam Air авиакомпанияси вакиллари қизил лентани қирқиб, Наманган—Маскат йўналишидаги илк парвозга рамзий старт берди.

Авиакомпаниянинг А-320 русумли самолёти Намангандан Уммон пойтахти Маскат шаҳрига 184 нафар йўловчини олиб кетди.