Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.29K subscribers
94.3K photos
6.82K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида

🔘 Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган вилоят "ЙЎЛ ХАРИТА"си ижроси юзасидан Давлатобод туманида жойлашган Наманган олипиа ва паролимпиа спорт турлари тайёрлаш маркази ўқувчилари ўртасида умумпрофилактик учрашув ўтказилди.

🔘 Туманда жойлашган Наманган Халқаро Аэропортида Россия Федерациясига ишга ва саёхатга чиқиб кетаётган фуқароларга, бугунги кунда чет давлатига мигрант сифатида борган хар бир инсон учун долзарб бўлган масалалар хусусида масъул ташкилотлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
🔰1.Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан маҳаллада қуёнчилик фаолияти ривожлантирилмоқда.

🔰2.Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси Халқаро қуёнчилик фестивали ташкил этилди.

🔰Давлатобод тумани, Елҳон МФЙ ҳоким ёрдамчиси Мажидов Адхамжон томонидан қуёнчиликка қизиқадиган тадбиркор Қориев Бахтиёрга имтиёзли кредит ажратилди.

🔰Имтиёзли кредит ажратиш орқали зотдор қуёнчилик йўналиши ташкил этилди ҳамда маҳалладаги қуёнчиликка қизиқиши бор 20 та хонадонларга кооперация асосида зотдор қуёнлар тарқатилди.Қуёнчилик сирлари тадбирокор томонидан уста-шогирд асосида ўргатиб келинмоқда ва хозирги кунда зотдор қуёнлар сони 100 тадан ортиқни ташкил қилмоқда.

🔰 Етиштирилаётган қуёнларни сўйиб уларни терилари қайта ишланиб, тайёр маҳсулот шаклида аҳолига етказиб бериш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Шавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией Американо-Узбекской торговой палаты во главе с ее председателем Кэролин Лэмм.

#Mirziyoyev #uchrashuv #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰1.Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан маҳаллада асаларичилик фаолияти ривожлантирилмоқда.

🔰2.Марказий Осиёда илк бор Халқаро асаларичилик фестивали ташкил этилди.

🔰3.Наманганда етиштирилаётган асал, асалари, асалари яшиқларини йиғиш, асал мумидан малҳам ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспортни ичига олган "Асаларичилик саноат зонаси" барпо этилди.

🔰4.Кооперация асосида Гулобод маҳалласидаги 180 та хонадон асаларичиликка ихтисослаштирилди.

🔰5. Устоз-шогирт анъанаси асосида маҳалладаги ёшларни дарсдан бўш вақтларида асалари яшиғи ясаш, асалари мум пардаси қуйиш, асалари кўпайтириш ва асал йиғиш сир-синоатлари ўргатиб келинмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍Давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан Давлатобод туманида жойлашган "Саҳоват" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи ҳудудида "Кексалар боғи" ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

🔺Унда саҳоват уйининг ишчи ҳодимлари томонидан доимий яшовчилари бўлмаган кексаларга кундузги тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилади.
Ҳурматли истеъмолчилар диққатга!!!

Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси сизлар билан ўзаро тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш мақсадида, Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларида саҳифа ҳамда гурухлар йўлга қўйилганини маълум қиламиз.

Энди сизлар 24/7 режимида доимий ишлайдиган "Caal markazi"нинг 1154,
+998692287583, +998692287625 ҳамда https://t.iss.one/namenergy гурухимизга ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, СИЗНИНГ ҲУДУДИНГИЗДА УЗОҚ МУДДАТЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛГАН ВАҚТИДА БИЗГА ХАБАР БЕРИНГИЗНИ СЎРАЙМИЗ.


"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати
ҚАМЧИҚ ДОВОНИ ОЧИҚ!

Ижтимоий тармоқлар орқали Қамчиқ довони ёпилгани ва ҳаракат тўхтагани ҳақида хабарлар оммалашмоқда. Бу хабарлар ёлғон экани, йўлнинг ҳаракат учун  очиқ экани ва ёпилмаслигини билдирамиз.

Айни пайтда кузатилаётган қорли об-ҳаво ҳаракат тезлигига сезиларли таъсир этгани рост.

Мазкур ҳолатда Қамчиқ автойўл ходимлари томонидан тезкор ишлар ташкил қилиниб, қорни кураш, туз ва қум аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракат қоидаларига амал қилиниши ва ҳаракат давомида ҳушёрроқ бўлишларини сўраймиз