Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.46K subscribers
93.8K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказмоқда.

Учрашувда иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик - қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар ва қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Первую встречу на полях саммита Организации тюркских государств в городе Самарканде Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проводит с Премьер-министром Венгрии Виктором Орбаном.

Обсуждаются вопросы практического взаимодействия в экономической сфере - создания финансовых механизмов и благоприятных условий для реализации совместных инвестиционных проектов.

Facebook|Instagram|Twitter
#Биласизми

📝 Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига асосан вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга қобилияциз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.
🗣Батафсил

📞 11-40 🌍pfru.uz

Telegram 📱Facebook 📱Instagram 🌐Youtube
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Бугун, туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев 1-сектор ҳудудидаги Нуробод маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.

Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди.

Президент Азербайджанской Республики Ильхам Алиев прибыл в Самарканд для участия в саммите Организации тюркских государств.

#sammit #TDT #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TurkiyDavlatlarTashkiloti2022

Ўзбекистон жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитига ҳам ташкилий, ҳам мазмун жиҳатидан пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Ташкилот Ўзбекистон учун савдо, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш каби муҳим йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли платформасига айланишда катта салоҳиятга эга.
Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти эксперти Лайло Тошпўлатова: Яшил энергетика – Туркий давлатлар ташкилотининг минтақа ривожланишидаги ҳамкорлигининг янги йўналиши

Жаҳон ЯИМ ҳарид қобилиятининг 3%дан ортиғи тўғри келувчи, умумий ҳисобда тахминан 173 млн. аҳоли яшайдиган Туркий давлатлар ташкилотининг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳияти ташкилотга аъзо давлатларда энергия сарфининг ошиб боришига олиб келмоқда. Жумладан, иқтисодий ўсиш “яшил иқтисодиёт” ҳисобига амага оширилмоқда ва бу ишлаб чиқариш энергия ҳаражатларини камайтириш ва фойдаланиладиган ресурсларнинг кисқартириш орқали, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган.

Туркий давлатлар ташкилоти аъзо давлатлари қайта ишланадиган энергия ресурсларининг катта салоҳиятига эга. Халқаро энергия агентлигининг прогнозларига кўра, Туркияда ўрнатилган РЭС қуввати 2024 йилга бориб 49 фоизга ошиши айтилган. Қозоғистон эса ўз навбатида РЭС қувватини 2030 йилгача 10 фоизга га, 2050 йилга бориб эса 50% га етказиш режасини қўйган. Озарбайжон ҳам қайта тикланадиган энергия қувватини ошириш учун бир қатор лойиҳалар амалга оширмоқда ва бу турдаги энергия салоҳиятини 2030 йилга бориб 30%гача кўтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ўзбекистонда ҳам бу борада катта мақсадлар қўйилган ва катта ишлар амалга оширилмоқда, жумладан 2026 йилда бу турдаги энергия қуввати салоҳиятини 25% гача ошириш режалаштирилган, бу кўрсаткич ўз навбатида 11 минг МВтни ташкил қилади.

Бу эса Ўзбекистонга ҳар йили тахминан 3 млрд. куб м табиий газни тежашга ёрдам беради. Бу ҳажмни 1 млн. хонадониннг 1 йиллик энергия сарфи билан солиштириш мумкин.

Яқинлашиб келатёган ТДТ Саммитининг минтақадаги аҳамиятининг ошиб бориши ташкилотга аъзо давлатлар орасида "яшил иқтисодиёт" соҳасида тажриба алмашиш майдони вазифасини ўташи мумкин, бу эса ўз навбатида энергетика соҳасида янги лойиҳалар учун ташкил қилиш имконияти бўлиши мумкинлигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказди.

В рамках саммита Организации тюркских государств в городе Самарканде Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Премьер-министром Венгрии Виктором Орбаном.

#Mirziyoyev #sammit #Vengriya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.

Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров прибыл в нашу страну для участия в заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter