Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
⚡️Таркиблар маълум!

⚽️ «Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

19:00

🖥 Спорт ТВ, Наманган ТВ
Хошимовлар оиласи пахта мавсумида 40 миллион сўм даромад топди.


Наманган вилояти далаларида, эрта баҳорда яхши ниятлар билан ерга чигит қадалган бўлиб, айни пайтда 222 минг тонналик “оқ олтин” хирмонини нест-нобуд қилмай, ёғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш борасидаги ишлар қизғин тусга кирди.
Ҳосилни уйишда пахтачилик кластерлари билан биргаликда, пахтакорларга кўнгилли равишда узоқ-яқиндан келаётган ҳашарчилар ҳам яқиндан мададкор бўлмоқда.  
Бунинг натижасида, пахта мавсумида ихтиёрий равишда фаол иштирок этаётган ёшу кекса ўз оилаларининг даромадларини ошириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу жараёнда Чуст тумани маҳаллаларидан далага чиқиб, оиласига даромадига ҳисса қўшиш истагини билдирган фуқароларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аълоходжаев Аҳмаджон, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва Чуст тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида йиғим-теримни ташкил этишда ўрнак бўлаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб келинмоқда.  
Бундан ташқари, теримда кунлик суръатни оширган ҳолда 100 килограмдан ортиқ “оқ олтин” йиғиштиришда бошқаларга ўрнак бўлаётган пешқадам ҳашарчи-теримчилар ҳам муносиб рағбатлантирилмоқда.
Ташкилотчилар томонидан “Оқ олтин” мавсуми давомида бундай рағбатлантириш тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш кўзда тутилган.
“Оиламизда ҳар куни 6-7 киши пахта теримига чиқиб пахта ҳирмони уюлишига ҳисса қўшмоқдамиз, мавсумда 15 тоннадан ортиқ пахта тердик ва оиламизга 40 млн.сўмдан ортиқ даромад олиб кирдик, бундан ташқари фермер томонидан ва бугунги ҳомийлар томонидан турли совғалар берилмоқда. Бу эса ёғинсиз кунларда ҳосилни йиғиб олишга қўшимча куч бағишламоқда, ёшим 78 дан ошди, бу ёшда чойхонага чиқиб дам олишимиз мумкин, лекин бугунги куннинг қадрига етиб оиламизга даромад келтираяпмиз”,-деди Чуст туман “Чуст Зарафшон файз” фермер хўжалиги ҳудудида пахта теримида иштирок этаётган Аминжон ота Хошимов.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив рабочий визит в Казахстан, Президент Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #sammit #OHIChK #MDH

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ ФИНАЛДАМИЗ! 🔥🔥🔥

🔥 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 0:0
Пенальтилар серияси: 3:1

Четлатиш: Абдужалил Маназаров 72 («Сўғдиёна»)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остонага амалий ташрифи: 14 октябрь кунининг асосий воқеалари

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Highlights 🔥

⚽️ «Navbahor» - «So‘g‘diyona» 0:0
🎯 Penaltilar seriyasi: 3:1
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Давлатобод тумани 58 мактабда юз берган воқеа тармоқларда кенг тарқалди.

Ушбу ҳолат ўша кунни ўзида туман ИИБ томонидан назоратга олинган.

Терговга қадар текширув хужжатларига кўра, Наманган шахар, Давлатобод тумани ХТБга қарашли 58-сонли мактабнинг “География” фани ўқитувчиси Э.М. 2022 йил 13 октябрь куни соат 16:10 ларда ўзи синф рахбарлик қилаётган ушбу мактабнинг 5-в синфига кириб, ушбу синф ўқувчиси бўлган 2011 йилда туғилган Х.М.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур холат бўйича Наманган шахар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш -  @davlatobodhokimligi
#АНОНС

"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2022 йилдаги навбатдаги сони нашрдан чиқди