Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Нуронийларнинг ҳаёт тажрибаси ёшларга ибрат

Ёшлар ўртасида турли ноҳуш ҳолатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳаолатларини олдини олиш, яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишлари ҳамда турли ноқонуний ҳаракатлар содир этишларини олдини олиш ҳамда ҳаётий тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида Давлатобод туман 84 сонли умум таълим мактабида "Нуроний ва ёшлар" учрашуви ташкил қилинди. "Кексалар хафталиги" доирасида ташкил қилинган ушбу тадбирда "Орзу" МФй раиси А.Фозилов, меҳнат фахрийси Т.Дадаханов ҳамда "Авғон уруши" қатнашчиси Ж.Исаковлар иштирок этиб, мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўзларининг ҳаётий тажрибалари, ибратли фикрлари билан ўртоқлашдилар. Унда, мамлакатимиздаги бугунги тинчлик сиёсатини қадрлаш, ҳар бир ўқувчи ҳаётда ўз ўрнини топишлари ва жамият ҳаётига наф келтирадиган муносиб инсон бўлиб камолга етишлари, таълимда устознинг ўрни ва ота-она меҳнатини қадрлаш масалалари тушунтирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие хлопково-текстильного кластера «Политекс Сирдарё» в Сайхунабадском районе.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МОЛ-МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси бўлим бошлиғи капитан С.Вахобов, Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари капитан Б.Махмуджонов томонидан Наманган шаҳар Давлатобод тумани Элобод МФЙда жойлашган “ELOBOD SITY” турар жой мажмуасида ўрганиш олиб борилиб, мазкур худудда содир турли кўринишдаги жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида кўп қаватли уйларга кузатув камералари ўрнатиш ҳамда техник қўриқлаш марказларига улаш бўйича тадбиркорлар ҳамда аҳоли билан тарғибот учрашуви ўтказилди.

Хозирги кунда Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ишончли қўриқланишини таъминлаш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Қўриқлаш хизматига замонавий ахборот коммуникация технологиялари кенг жорий қилиниб, юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкини онлайн назорат қилиш бўйича кенг имкониятлар яратилган. Шунингдек, барча турдаги қўриқланаётган объектларни бир платформа орқали масофадан кузатиш бўйича Қўриқлаш бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимларида мониторинг марказлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi