Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.51K subscribers
102K photos
7.57K videos
67 files
15.1K links
Download Telegram
Кексаларни эъзозлаган юрт

Ҳабарингиз бор, айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида "Кексалар хафталиги" нишонланмоқда жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам кексалар ҳолидан ҳабар олиш уларнинг кўнгилларига шодлик улашиш мақсад қилиб олинган.

Давлатобод туман маънавият бўлими ҳамда ЎзМТДП вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган навбатдаги хайрли тадбирда ҳам узоқ йиллар таълим тизимида фаолият олиб борган Турсунбой ота Мамажонов ҳамда нафақадаги рус тили фани ўқитувчиси Маҳмуджон Ҳалиловлар ҳонадонига йўқлов тадбирлари ташкил қилинди. Тадбир давомида кўп йиллик педагогларнинг самимий тилаклари, эзгу ниятлар билан дуога очилган қўллар дилларга нур, кўнгилларга қувонч улашди.
80 сонли ИДУМнинг юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам табриклари, самимий дил изҳорлари нуронийларнинг юзларига табассум улашиб, ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Шу ўринда туманимизнинг ҳар бир фуқаросидан ён-атрофимиздаги нуронийларни ҳолидан ҳабар олиш, кўнгилларига қувон улашишда фаол бўлишларини сўраб қоламиз. Зеро, "Бир инсон кўнглини қила олсанг шод, яхшидир Каъбани қилгандан обод."

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Президент: Ер бериляпти, иш ўринлари яратиляпти, энди юртдошларимизга тушунтиришимиз, етказишимиз керак – меҳнат қилмасак, ҳаракат қилмасак ҳеч ким бизнинг муаммомизни ҳал қилиб бермайди.
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган вилоятида ўтказилган 6 та танлов якунлари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди!

Унда 👇🏻

"Энг яхши МФЙ раиси" номинациясида
Давлатобод тумани "Порлоқ" МФЙ раиси 🥈2-ўринни эгаллади

"Энг яхши хотин-қизлар фаоли" номинациясида Давлатобод тумани "Давлатобод" МФЙ хотин-қизлар фаоли фахрли 🥇1-ўринни эгаллади

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Нуронийларнинг ҳаёт тажрибаси ёшларга ибрат

Ёшлар ўртасида турли ноҳуш ҳолатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳаолатларини олдини олиш, яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишлари ҳамда турли ноқонуний ҳаракатлар содир этишларини олдини олиш ҳамда ҳаётий тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида Давлатобод туман 84 сонли умум таълим мактабида "Нуроний ва ёшлар" учрашуви ташкил қилинди. "Кексалар хафталиги" доирасида ташкил қилинган ушбу тадбирда "Орзу" МФй раиси А.Фозилов, меҳнат фахрийси Т.Дадаханов ҳамда "Авғон уруши" қатнашчиси Ж.Исаковлар иштирок этиб, мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўзларининг ҳаётий тажрибалари, ибратли фикрлари билан ўртоқлашдилар. Унда, мамлакатимиздаги бугунги тинчлик сиёсатини қадрлаш, ҳар бир ўқувчи ҳаётда ўз ўрнини топишлари ва жамият ҳаётига наф келтирадиган муносиб инсон бўлиб камолга етишлари, таълимда устознинг ўрни ва ота-она меҳнатини қадрлаш масалалари тушунтирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие хлопково-текстильного кластера «Политекс Сирдарё» в Сайхунабадском районе.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter