Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.65K subscribers
96.5K photos
7.06K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
Фуқаролар қабули ўтказилди

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Орзу маҳалласидаги сектор штабида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда 30га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарё вилоятига келиб, Сирдарё ва Сайхунобод туманларидаги фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди, фермерлар ва ёшлар билан суҳбатлашди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область и осмотрел поля фермерских хозяйств Сырдарьинского и Сайхунабадского районов, побеседовал с фермерами и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaro #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
https://uza.uz/uz/posts/namangan-toqimachilik-sanoati-institutini-tashkil-etish-togrisida_413237
«Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–386-сон, 05.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Институт тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.

2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.

Шунингдек, Институт таркибида қуйидагилар юридик шахс мақомисиз ташкил этилади:

Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби;
Дизайн студияси;
Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази.
Институтда ўқиш қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисиликлар бўйича ташкил этилади:

Бакалавриат таълим йўналишлари:
Тўқимачилик муҳандислиги;
Тўқимачилик машиналари муҳандислиги;
Саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва муҳандислик иши;
Тўқимачилик кимёси, бўяш ва пардозлаш муҳандислиги;
Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси;
Тўқимачилик ва енгил саноат дизайни.
Магистратура мутахассисликлари:

Тўқимачилик муҳандислиги;
Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (маҳсулот турлари бўйича);
Тўқимачилик машиналари муҳандислиги;
Саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва муҳандислик иши;
Тўқимачилик кимёси, бўяш ва пардозлаш муҳандислиги;
Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси;
Тўқимачилик ва енгил саноат дизайни;
Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги.