Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.78K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#Ижодкор_обод_маҳалла

Обод маҳалла дастури доираси ижтомоий соха обектлари таъмирланиб, янгилари қурилмоқда

Туманнинг Ижодкор маҳалласида жойлашган 72 сонли мактаб капитал таъмирланиб, қўшимча 420 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Бунинг учун 7 млрд 524 млн 276 минг 885 сўм маблағ йўналтирилган.

Хозирда ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда...

🕊Тelegram 📱Facebook 📱 Instagram 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун 23 сентябрь "Equinox" кун!

Кун ва тун давомийлиги тенг бўладиган кун!

Қуёш тенглашиши бу қуёш ер экваторини кесиб ўтадиган вақт лаҳзаси, яъни экваторнинг шимолида ёки жанубида эмас, балки тўғридан-тўғри экватор устида пайдо бўлади!

Бу табиат ходисаси йилда 2 марта бўлади, 20-март ва 23-сентябрь кунлари!

🕊Тelegram  📱Facebook 📱 Instagram 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Namangan viloyati bo'yicha 2 550 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarildi:

▪️Mingbuloq tumanidan 117 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 250 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 92 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 91 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 487 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 220 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 144 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 149 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 336 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 289 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 218 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 157 ta (ko'rish)

Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.

☎️ "E-AUKSION" vakili: 992072612 (soat 09:00 dan 18:00 gacha)
📢
Bizning ijtimoiy sahifalarimiz:
🕊Тelegram 📱Facebook 📱 Instagram 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
E-auksion.uz orqali shaffof auksion va tanlovlarda ishtirok eting!

Namangan viloyatida:

🟣Davlat aktivlari 55 ta (koʼrish)
🔵Davlat mulkini ijaraga berish 326 ta (ko'rish)
🟣Dehqon xo'jaligi yerlar ijarasi 8 581 ta (ko'rish)
🔵Ko'chmas mulk 136 ta (koʼrish)
🟣Avtomototransport 79 ta (koʼrish)
🔵Tadbirkorlik uchun yer uchastkalari 2 550 ta (ko'rish)
🟣Daryo o'zanlarini tozalash 23 ta (ko'rish)
🔵Maxsus texnikalar 91 ta (ko'rish)
🟣Ko'chma savdo joylari 1 621 ta (ko'rish)

☎️ "E-AUKSION" vakil telefon +99899-207-26-12 (Soat 09:00 dan 18:00 gacha)

📢
Bizning ijtimoiy sahifalarimiz:
🕊Тelegram 📱Facebook 📱 Instagram 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда етакчи компанияга 300 млрд сўм берилади

Тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига 300 миллиард сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

Мазкур сумма Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан берилади.

Бунда, Компания ресурсларни тижорат банкларига 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржа қўллаган ҳолда жойлаштирилади — Президент қарори.

🕊Тelegram 📱Facebook 📱 Instagram 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев спорт, таълим, тиббиёт соҳаларидаги қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства спортивных, образовательных, медицинских объектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
HURMATLI HAMSHAHARLAR,
AZIZ YOSHLAR!!!


SHAXMAT ISHQIBOZLARI,
NAMANGAN SHAHARIDAGI YOSHLAR MARKAZI BINOSIDA
24- sentyabr soat 10:00 da bo'lib o'tadigan "SHAXMAT KLUBI"ning OCHILISH MAROSIMIGA TAKLIF ETAMIZ.

7 yoshdan 70 yoshgacha bo'lgan qadrli hamshaharlarimizni, aziz yoshlarimizni KUTIB QOLAMIZ!!!
​​Табиатни йиқитманг...

Дарахтлар кўп жойда гўзаллик бўлади, тоза ҳаво бўлади, салқинлик бўлади энг муҳими файз бўлади.

Бу суратни Twitter’да кўриб қолдим. Самарқанд кўчаларида олинган экан. Мана дарахт кесмаса ҳам кун ўтаверар экану, Ер ҳам ўз жойида тураркан, осмон узилиб тушмас экан. Шу дарахтлар бирорта одамни босиб қолмас экан. Ҳатто дарахткуш амалдорларни ҳам...

«Қани энди дунё бўйича қатъий шундай қоида бўлсада, унга кўра бирор шахсни мансабга тайинлашдан олдин унинг дарахтларга аллергияси бор, йўқлигини мажбурий текшириб, бўлса, узр сиз бу амалга муносиб эмассиз, агар ҳозир сизни тайинласак бутун шаҳарни чўлга айлантириб юборасиз, деса. Ва бу қонун Ўзбекистонда ҳам энг юқори даражада ишлаб, бутун дунёга намуна бўлса. Қонуннинг кучи, уни қанчалик ишлаётгани билан қизиққанлар учун барча шаҳарларда кесилмай кўкка бўй чўзиб турган кўча тўла чинорларни фахрланиб кўрсатсанг. Хусусан Наманганда Навоий, Дўстлик, Бобуршоҳ кўчаларидаги чинорлар кесилмай ҳозиргача турган бўлсада, бизда қанча ҳоким ишлаган бўлса ҳаммаси дарахтпарвар эди, бирортасини аллергияси бўлмаган, аксинча асраб-авайлаган, бирорта шоҳи кесилиши тугул кузда барглари тўкилишига йўл қўймаган, деб тўлиб-тошиб гапирсанг.
Лекин шундай гапириш учун қани мен айтгандек қонун, қани ўшандай ҳокиму, амалдорлар, қани ўша кесганларни отасидан ҳам катта чинорлар...?»

Бу ҳаммаси яқин ўтмишда қолди. Энди ҳозир борини ҳамма бир бўлиб асрашимиз керак. Шарт бу. Кун келиб келажак авлоднинг нафратига сабабчи бўлмаслик учун ҳам шаҳарларни тобора бетонлаштириш эмас, яшил маконга қайтариш керак.

Ҳар сафар шу мавзу бўйича мақола ёзсам бир гапни айтаман дердим. Қайсидир вилоят ё туманда дарахтлар аёвсиз кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тез-тез чиқади. Эртасига эса дарахтларни кесганларга жарима солинади... Бўлди. Тугади. Иш ёпилди..

Қиймати ўша жаримадан минг марта кўп ва афзал бўлган дарахтларга шу билан жаноза ўқилди, тамом. Тўйдан кейин карнай-сурнай чалганлар энди ҳеч бўлмаса ўша жаримадан тушган пулларни чўлнинг бирор жойига кўчат (арча эмас фақат) экишга сарфлаб, ўзингизни оқлаб қўйинг...

✔️Дониёр Юсуф
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Чет тили сертификатига эга абитуриентларнинг 87,5 фоизи талабаликка тавсия этилган

🎓 Бунда чет тили сертификатига эга бўлган ҳолда фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига топширган абитуриентлар сони 15 305 нафарни ташкил этиб, уларнинг 13 397 нафари талабалик бахтига мушарраф бўлди.

👨‍💻 Мазкур абитуриентларнинг 4 446 нафари чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган 6 та ОТМдан бирига топширган бўлиб, уларнинг 4 138 нафари (93,1 %) талабаликка тавсия этилди.
Имконияти чекланганларга имконият улашилди

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан, Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш тизимида янги ислохотларни амалга оширган ҳолда янги Электрон юритмали ногиронлар аравачалари ногиронлар ва мухтожларга совға қилинди.

Бугун Давлатобод туманида жойлашган вилоят “Маданият саройи”да 12 нафар имконияти чекланган ва мухтожларга янги электрон юритмали аравачаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

Дастлаб, замонавий аравачаларни ишлаш механизми, қувватлаш жараёнлари ва уларни эксплотация қилишдаги техника хавфсизликлари ҳақида Наманган вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нурмухаммад Турғунов сўзга чиқиб тушунтиришлар берди ва бу каби ҳайрли ишлар бардавом бўлишини таъкидлади.

Болаликдан ногиронлиги бўлган Ахунов Жасурбек, 1-гурух ногирони Бурханова Мадинохонларга, Янги Наманган туманида яшовчи 1-гурух ногирони Нормирзаев Мубашер, Хидоятов Икромжонларга ва бошқа мухтожлиги бўлган имконияти чекланган шахсларнинг 12 нафарига янги электрон юритмали кресло аравачалар берилди. 

Айрим сабабларга кўра тадбирга кела олмаган ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларида меҳмон бўлиб, юртбошимиз номларидан аравачалар топширилди.

Мисол учун Давлатобод туманидаги 1-сектор ҳудудидаги “Елҳон” МФЙ, Зиёлилар кўчаси 21-уйда яшовчи 1- гурух ногирони Сардорбек Турсунбобоевга электрон пултли аравача топширилиб ишлатиб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

🕊Тelegram  📱Facebook 📱 Instagram 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM